"Барибир" ва "номофобия": Инглиз тилининг Оксфорд луғатига яна қайси сўзлар кирди?

Инглиз тилини ВВС билан ўрганинг Фото муаллифлик ҳуқуқи .

2019 йил октябрида Oxford Dictionary инглиз тили луғати яна бир бор янгиланди. Унда 203 та сўз илк бор пайдо бўлди. Улар орасида:

Chillax:

chill ва relax сўзлари қоришмаси

- диққат бўлма

- бўшаш

Бу кўпинча dude сўзи билан бирга келади:

"Chillax dude" - диққат бўлма, ошна.

"Еasy-brezzy":

- норасмий

- кундалик

- эркин либос

Кийим ва услубни ифодалашда қўллашади.

Nomophobia - номофобия:

Мобиль телефонсиз ёки сигнални қабул қилиш ҳудудидан ташқарида қолишдан қўрқиш.

"Whatevs" - барибир:

Суҳбатда бирон нарсага нисбатан бефарқликни ифодалайди

Sumfin:

- бирнима

- нимадир

Something сўзининг сленг кўриниши.

Тил борасидаги янгиликлардан хабардор бўлиб туришни истасангиз "Би-би-си билан инглиз тилини ўрганинг" лойиҳасини кузатиб боринг.

Бу мавзуда батафсилроқ