Эл севган санъаткор Обид Юнусовга савол беринг

Фото муаллифлик ҳуқуқи pixland.uz

Таниқли ўзбек адиби Уйғуннинг "Парвона" спектаклидаги бош образ - Ўткурий машҳур бўлишининг асосий омили Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусовнинг ижросидир.

Обид Юнусов атоқли бастакор Юнус Ражабийнинг фарзанди.

У 1934 йил 20 ноябрида Тошкент шаҳрида туғилган.

Театр ва рассомлик институтида 1952-56 йиллари таҳсил олган.

- Илк бор қачон рол ўйнагансиз", деган саволга "институтнинг биринчи курсидан", - деб жавоб беради Обид ака, - устозимиз Александр Гинзбург Ҳамза театрининг бош режиссёри эди. Қачон рол ўйнаймиз, деб сўрагандик, "хоть сегодня", деди. Ўшандан театрдаги оммавий саҳналарда иштирок эта бошлаганман.

1966 йил апрелида илк бор Ҳамза(ҳозирги Миллий Академик драма) театрида "Парвона" спектакли қўйилади.

"Ўткурий ролини 803 марта ижро этдим", дейди Обид Юнусов.

Томошабинлар "Тўйлар муборак", "Майсаранинг иши", "Чинор остидаги дуэль" бадиий фильмларидаги Обид Юнусов ролларини яхши билишади.

Обид Юнусов овози билан 1000 дан ортиқ фильм ўзбек тилига ўгирилган.

"Мен Раж Капурга, Қирол Лирга овоз берганман. Мингдан зиёд фильмдан ярми бош роллар бўлган", дейди актёр.

Ҳозир нафақада.

Обид Юнусов икки ўғилнинг отаси, 6 набира, 2 эваранинг буваси.

Ўзбекистонликларнинг севикли актёри Обид Юнусовга саволларингизни саҳифамизнинг ўнг томонидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk электрон манзилимизга йўлланг.

Би-би-си меҳмони саволларингизга ҳам интернет ва ҳам радио орқали жавоб беради.

Суҳбатнинг радио версиясини шанба кунги "Дараклар" дастурида тинглай оласиз.

Саволларини радио учун ўз овозлари билан беришни истаган тингловчиларимиздан ўзларининг телефон рақамларини ҳам ёзиб юборишни сўраймиз.

Рукнимизнинг кейинги меҳмонлари кимлар бўлишини истайсиз?

Бу ҳақдаги фикрларингизни кутиб қоламиз.

Бу мавзуда батафсилроқ