BBC navigation

'Молодец, Юлдуз опа, энди бир Джонни деган қўшиқ айтиворинг'

Сўнгги янгиланиш 13 январ 2013 - 15:37 GMT

BBCUzbek.com веб-сайтидаги мақолаларга ким қандай муносабат билдирмоқда?

Янги 2013 йилнинг илк кунларида ўзбекистонлик таниқли қўшиқчи Юлдуз Усмонова "Гулисан" деб номланган янги қўшиғини эълон қилди.

бу ерга босинг Юлдуз Усмонованинг янги қўшиғи муҳим хабарга айланди

Веб-сайтимизда 6 октябр куни эълон қилинган мақола Швейцария банкининг мактуби деб ишонилган ҳужжатнинг интернетга сизиб чиққанига бағишланган.

бу ерга босинг Сирқиб чиққан мактуб терговни Гулнора Каримовага боғлайди

Ушбу мақолага интернет саҳифамиз ўқувчиси Абсамат муносабати:

Саволларни барчаси провокацион, силага қолса зацепка топсалдарингде, кейин ковласаларинг...

BBCUzbek.comда 5 октябр куни эълон қилинган мақола Би-би-сининг Мехикодаги мухбири Уилл Грант мақоласи.

У Озарбайжоннинг собиқ президенти Ҳайдар Алиевга Мехико шаҳридаги хиёбонларидан бирида ҳайкал қўйилганига бағишланади.

бу ерга босинг Ҳайдар Алиевнинг ҳайкали нега Мексикада машмашаларга сабаб бўлмоқда?

Марҳум Ҳайдар Алиевга ҳайкал қўйилганига Отабек Суннатов муносабати:

Menimcha Meksikadagi xaykal tez orada vayron etiladi.

Россия Президенти Владимир Путиннинг Душанбега ташрифи пайти Россия базасининг Тожикистон ҳудудида қолиши муддати яна 30 йилга узайтирилди. Ушбу ташриф Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг туғилган кунига тўғри келди. Жаноб Путин жаноб Раҳмонга туғилган куни муносабати билан винтовка совға қилди.

бу ерга босинг Россия ҳарбий базаси Тожикистонда яна 30 йилга қолади

Россиядан "Тонготар" шундай ёзади:

Путин Раҳмонга қилган қурол совғаси у нимани белгиси? Қирғизистонда, Тожикистонда ҳарбий базаларни кучайтиришига қараганда Ўрта Осиёни айлана бошлаган Путин бу номи мустақил бўлган қўшнилар қаёққа қадам босишганини билмаяптимикан?

Шу кунларда Тошкентда Президент Ислом Каримов қизи Гулнора Каримова очиб берган ArtWeek Style.uz-2012 санъат ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

бу ерга босинг Вячеслав Охунов: 'ArtWeek Style.uz -Гулнора Каримова учун ҳозирланган томоша'

Toshkandi azim дан "five mister" тахаллуси билан мактуб йўллаган ўқувчимиз:

Бу дабдаба ўз йўлига ўтади-кетади. Лекин бир нарса қийнайди, ушбу дабдабага халқнинг ёки солиқ тўловчиларнинг қанчадан-қанча пули сарфланиши ҳаммани қизиқтиради ва кўнгилда ҳозирги шароитда оғриқли нуқта келтиради...

Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Акбар Сапаевнинг ўлимида айбдор деб топилган милиционерлар жазо муддати камайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.

бу ерга босинг Россия: ўзбек муҳожирини ўлдирган милиционерларнинг жазо муддати камайтирилди

Рафиқжон шундай ёзади:

Rasman kechirim so'rash oson, "juda afsusdamiz" deb, ammo o'sha yigitlarni otasi yoki onasini o'rniga o'zini qo'yib ko'rsin birinchi o'sha boshqarma boshlig'i. Bu bir oshkora bo'lib ketgan voqea, ochilmagani qancha. Bunday yovuzlik qilayotgan "qaxramon" lar xorijda bir kun musofirlikda yashab ko'rganda bilar edi, insoniylik nima ekanligini. Bunday yovuzlik qaytarilmasligi uchun jazo ayovsiz bo'lishi kerak, bu davlatni kelajagi, fuqorolarini tinchligi uchun ham foydali bo'lar edi.

Тошкентдан Фазлиддин эса бу йилги пахта йиғим-терими мавсумининг боришидан шикоят қилган ҳамширани танқид қилган:

Paxta terish bu qullik yoki bir azob emas. Qandaydir bir betayinni gapi bilan fikr qilish kerak emas. Insonda ozgina bo'lsa ham Vatanparvarlik bo'lishi kerak. Men uchun paxta terish-bu dam olish demakdir. Men xam paxta terganman va bundan nolimayman.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.