BBC navigation

Каримов ишсизлик масаласини тан олгани кимда қандай фикр уйғотмоқда?

Сўнгги янгиланиш 26 январ 2013 - 15:08 GMT

Рисқ илинжида...

Би-би-си Ўзбек Хизмати вебсаҳифасидаги Каримов ишсизлик масаласини тани олгани ҳақидаги бу ерга босинг мақола Одноклассники ижтимоий тармоғидаги ўқувчилар орасида қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлган.

"Сизларга битта ҳақиқат Ўзбекистоннинг 60% аҳолиси Ўзбекистондан ташқарида юришибди, Ўзбекистонда қандай ҳам ишларди", деб ёзган Баҳром исмли Одноклассники фойдаланувчиси.

Аҳмад Шоймардонов эса, бу рақамга эътироз билдирган: "60% эмасу, лекин 20% фуқаро чет элда".

Айтиш жоиз, ўзбекистонликларнинг қанчаси хорижда ишлаб юргани ҳақида расмий рақамлар йўқ, бу Би-би-сининг баҳсга сабаб бўлган мақоласида ҳам айтиб ўтилган.

Аммо, масалан, Россия Федерал муҳожирлик хизмати 2009 йилда берган рақамга кўра, ушбу рақам 2 миллионга яқин. Аслида эса, бундан ҳам кўпроқ, деб ишонилади.

Феруза исмли ўқувчимиз: "Ишлайдиган одам Ўзбекистонда ҳам ишласа бўлади. Кўпчилик ишёқмас ва танбалга айланган", деб ёзган.

Хушнудбекнинг ҳам фикри шунга яқинроқ: "Инсон қаерда бўлса ҳам ўз ишини топиш керак, ким бўлишдан қатъий назар, хоҳ шоҳ бўлсин, хоҳ гадой", дейди у.

Аҳмад Шоймардонов: "Шу йилниг бошида янги қарор чиқарибди: ўзбек фуқаролари, чет элда юрганлар ўз юртига қайтгач, 5-8 йилгача қамоқ жазоси берилади, шу ростми?" деб сўраган.

Аммо, Би-би-си Ўзбек Хизмати бу тартиб ҳақида ҳеч эшитгани йўқ.

Яна Феруза ишсизлик муаммоси фақат Ўзбекистонга хос эмаслигини ёзган: "Чет элда ҳам ишсизлар жуда кўп", дейди у.

"Ман ўзим бормаганман чет элга ишлашга. Боргилик ҳам қилмасину, лекин бегона жойда нон топиш ҳам ўғил болага эмас", дебди яна бир Одноклассники фойдаланувчиси.

"Барибир ўз юртинг яхши", деб ёзган Хушнудбек исмли Одноклассникидаги ББСЎЗБЕК саҳифасидаги дўстимиз.

Аммо, унга Адҳам Шаймардонов исмли ўқувчимиз: "Тўғри, лекин ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги ишчиларга иш йўғу, чет элдаги фуқаролар қайтишса, нима бўлади?" қабилида жавоб қайтарган.

Форс Шахзода исмли Одноклассники фойдаланувчиси:"Чет элда ишламаслик учун ўқиш керак", деб ёзса, Исломбек исмли яна бир фойдаланувчи: "Ўқишга пули йўқлар ўқишим керак, деб чет элда ишлаяпти-ку", дея жавоб берган.

Хуллас, ишсизлик мавзуси Одноклассникидаги ўқувчиларимиз орасида қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлган. Баҳслар ҳануз давом этмоқда.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.