BBC navigation

Футбол: 'Ўзбекистонда келишилган ўйинлар умуман йўқ'

Сўнгги янгиланиш 20 феврал 2013 - 12:47 GMT

Медиа плейер

Спорт шарҳловчиси Аброр Имомхўжаевга кўра, айни ҳолат Ўзбекистонда келишилган ўйинлар умуман йўқлигини кўрсатади

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Халқаро футбол расмийлари барча мамлакатлар ва ташкилотлар коррупцияга қарши қаттиқроқ курашишлари кераклигини айтишган.

Осиё Футбол Федерациясининг амалдаги раҳбари Жанг Зилонг Малайзияда ўтган матбуот анжуманида футбол матчлари натижаларини олдиндан сохталаштириш “пандемия”га айлангани ва бунга қарши ҳеч бир ташкилот якка ўзи кураша олмаслигини айтди.

Фифанинг хавфсизлик бўйича раҳбари Ралф Мушкега кўра, коррупцияга қарши “сиёсий даражада” курашиш керак.

Ўзбекистон футболида коррупциянинг қанчалар илдиз отгани маълум эмас, аммо ҳалол ўйин борасида Ўзбекистон миллий жамоаси бу йил дунёнинг энг яхши жамоаси деб топилди.

Цюрихда бўлиб ўтган мукофотлаш маросимида ФИФАнинг "Ҳалол ўйин учун" мукофоти Ўзбекистон футбол федерациясининг раҳбари Аброр Усмоновнинг шахсан ўзига топширилди.

Спорт шарҳловчиси Аброр Имомхўжаевга кўра, айни ҳолат Ўзбекистонда келишилган ўйинлар умуман йўқлигини кўрсатади.

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.