BBC navigation

Қашшоқнинг куни бугун қаерда қандай кечмоқда?

Сўнгги янгиланиш 28 феврал 2013 - 10:34 GMT

Қашшоқликка қарши курашиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан жаҳондаги энг бирламчи муаммо сифатида тан олинган. Айнан ушбу муаммо дунё аҳолисининг қарийб учдан икки қисми истиқомат қилувчи Осиё қитъасида энг долзарбларидан бири саналади. Жаҳондаги ночор одамларнинг аксарияти Осиё қитъаси ҳиссасига тўғри келади ва улардан ярмига яқини Жанубий Осиёда яшайди:

Бутун Осиё қитъаси назарда тутилганда ночорлик асосан қишлоқ муаммоси саналади ва йирик давлатлари назарда тутилганда, қашшоқ аҳолисининг аксарияти қишлоқ ҳудудларида яшайди. Улардан аксарияти серфарзанд, саводлари ҳаминқадар ва шу боис, ораларида ишсизлик даражаси ҳам жуда юқори. Айни ўринда худди шу каби вазият ҳукмрон Марказий Осиё давлатлари ҳам бундан мустасно эмас. Устига устак, агар, Жаҳон Банкининг сўнгги огоҳлантиришларига қаралса, озиқ-овқат ва энергия маҳсулотлари нархининг глобал миқёсда ошиб бораётгани минтақада яна миллионлаб инсонларни қашшоқлик гирдобига ташлаши мумкин. Келаси уч йил ичида бутун жаҳон бўйлаб камбағаллик ҳолларини тенг ярмига қисқартириш - янги минг йилликнинг асосий мақсадларидан бири саналади.

Хўш, агар ҳукуматлари олиб бораётган сиёсатлари назарда тутилса, қитъанинг Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон ёки Ўзбекистон каби зироати асосан қишлоқ хўжалигига асосланган, аҳолисининг сони оз бўлмаган давлатлари камбағаллик муаммосига қандай барҳам беришмоқда? Эътиборингизга ҳавола этаётган махсус лойиҳамиз ана шу ҳақда...

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.