'Аёллар эркакларга яқинлашиб қолишди'

Агар, Жаҳон Иқтисодий Форуми ташкилоти хулосаларига таянилса, Исландия гендер нотенгликнинг қанчалар кам кузатилиши бобида кетма-кет беш йилдирки қолган барча давлатлардан олдинда бормоқда.

Бу - исландиялик хотин-қизларнинг дунёдаги қолган барча жинсдошларига қараганда таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидан энг кўп баҳраманд эканликларини англатади.

Бошқа томондан, исландиялик аёллар мамлакат сиёсий ва иқтисодий ҳаётида ҳам энг фаоллари бўлиб чиқишибди.

Халқаро Глобал Нотенглик тўғрисидаги ҳисоботда Исландиядан кейинги ўринларни Финландия, Норвегия ва Швеция эгаллашибди.

Умуман олиб қараганда ҳам бу йил бутун дунё бўйлаб аёллар ва эркаклар орасидаги нотенглик анчайин қисқарибди.

Жаҳондаги 133 давлатдан 86 тасида гендер нотенглик билан боғлиқ аҳвол ўнгланибди.

Аммо, ҳисобот муаллифларига кўра, ўзгаришлар жуда секинлик билан амалга ошмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган махсус харита орқали эса, сиз давлатлардаги вазиятнинг қиёсий таҳлилини билиб олишингиз мумкин: