Ижтимоий минбар: мухолифатсиз Ўзбекистон келажагини қандай кўрасиз?

Фото муаллифлик ҳуқуқи foreign policy
Image caption 20 йилдирки, Ўзбекистон сиёсий саҳнасида жаноб Каримовдан бошқа одам бўй кўрсатмаган

Facebook даги BBCUzbek саҳифасида айни дақиқаларда давом этаётган баҳсимиз мавзуси - Ўзбек мухолифати, унинг имкониятлари ва Ўзбекистон сиёсий саҳнасидаги эҳтимолий ўрни.

"Эҳтимолий", чунки мухолифат бундан 20 йил муқаддам сиёсий саҳнадан четлатилган, унинг раҳбарлари ва кўплаб фаоллари мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганлар.

Тарқоқ ва Ўзбекистон ичкарисида унутилаёзган мухолифатни яқинда Президент Каримовнинг ўзи мамлакатнинг сиёсий кун тартибига олиб чиқди.

Фарғонага борган Президент Ислом Каримов мухолифат энди хориждан Ўзбекистонга қайтолмайди, дея баёнот берди.

Аммо жаноб Каримов мухолифат фаолларининг ватанга қайтолмаслик сабабларини очиқламаган.

Президентнинг баёноти парламент сайловларига тайёргарликлар бошланган паллага тўғри келган.

Марказий Сайлов Комиссияси раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова Би-би-сининг "мухолифат парламент сайловларида қатнашиши мумкинми?" деган саволига мана бундай жавоб берди:

"Мухолифатчиларни мен танимайман. Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиш ва сайлаш ҳуқуқига эга. Сайлов ҳуқуқини амалга ошириш учун барча имкониятлар бор. Агар кимдир бирон партия тузадиган бўлса, сиёсий партиялар тўғрисидаги қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтса, МК га мурожаат қилиши мумкин. Ҳеч қандай чекловлар йўқ. Ўзбекистонда 4 та партия рўйхатдан ўтган. Мен мухолифат партиясиман, деган партияни мен билмайман. "Қўғирчоқ мухолифат" деган иборани ишлатмаган бўлардим. Бу қонунчилик органига бўлган ҳурматсизлик!".

Баҳсимиз иштирокчилари билдирган бошқа фикрлар билан қуйида ва Facebook даги BBCUzbek да танишишингиз мумкин.

Ўз шарҳларингизни ҳам қолдиришни унутманг.

Шарҳингизни Whatsapp орқали ҳам йўллашингиз мумкин, телефонимиз: +44-78-58-86-00-02

Bahadir Fayzi: royhatdan o'tgan 4ta partiya , muholifatlik vazifasini yaqiniga ham yo'lamayapti, negaki O'zbekistonda parlamentar siyosiy partiyalarning faoliyati uchun normal sharoit mavjud emas.

Ulugbek Ashur: Каримов қўрқади мухолифатдан. У яратган система эса икки баробар қўрқади. Каримов эртага кетса хокимиятдан, у қолдирган система мухолифатган тўсиқ бўлади. Чунки ИИВ, МХХ, Прокуратура, Сенат, Олий мажлис каби идоралар хориждаги ўзбек мухолифатини ўзларининг бошларига келадиган қора қузғун сифатида кўришади.

Anvar Nazir: Muholifatsiz jamiyat yo'q, umuman, yagona fikir bu hayotda bo'lmaydigyan narsa!. Afsus, bizda muholifat harakati o'zining evolyutsiasini o'tmay, siyosiy emigratsiyaga, bu muholifatni aybi emas, tushib qoldi. Bu evolyutsiani tugatilishi o'zbek siyosatiga ancha zarar yetqazdi. Hozir hammasini boshqatdan boshlash zarur!. Afsus, muhit boshqa, siyosiy ong baland emas halq ichida,lekin buni ochiq disputlar paydo bolsa joyiga qoyish qiyin ish emas. Boshqasi osonlardan emas, rusparast informtsion muhitda, yangi, ongi baland bo'lmagan avlod kimga salom beradi, kimni eshitadi?. Tashqi omil kuchi bor, Gruziya va Ukrainada ozgina erkinlik bo'ldi, putinparastlar singan oynadan o'gri mushuk kirgandek kirib, ichki nizolarga sababchi bo'ldilar. Biz shuni esimizdan chiqarmaylik. Bu degani harakat zarur!. Intellektual va kreativ yangilik kerak muholifatga, ma'rifiy ishlar ham internet orqali!. Soddalikni yo'qotish lozim!. Faqat Karimov ketsa, yahshi bo'ladi degan, kasal chuqur ildiz tashlagan, afsus!. Buni inkor qilish to'g'ri emas, lekin harakat qilish kerak!.

Bahadir Fayzi: Muholifatning o'zbekistonda kerakli ekanligi, agar demokratik jamiyat qurish yo'lini tanlagan bo'lsak, demokratik huquq sistemasi uchun majburiydir. ammo qonuniy, erkin muholifatning borliq ko'rsata olishi uchun demokratik zamin keraklidir. afsuski o'zbekistonda ikkisi ham mavjud emas.

Тулкин Караев: Ўзбек сиёсий мухолифати Горбачев даври демократиясида бор эди ва у ўз талабларини илгари сура оларди. Ортида Ўзбекистон халқи ҳам тура олган. Аммо мустақиллик йилларида мухолифатдан асар ҳам қолмади деб биламан.

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbc
Image caption Мухолифат раҳбарлари 1990-йиллар бошида мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганлар

Мухолифат ўзининг кураш йўли стратегиясига эга эмас ва ҳаммаси бир овоздан хабар тарқатувчи манбаларга айланган. Ваҳолланки, сиёсий партия, ёки бошқа кўринишдаги сиёсий гураҳлар жамиятдаги муъйян бир қатламнинг манфаатларидан келиб чиқиш иш тутмоғи лозим. Масалан, фермерлар ва қишлоқ аҳолиси манфаатлари йўлида кураш. Ёки дейлик қандайдир бир ғояни, масалан коммунизм, либерализм ва ҳакозолардан келиб чиқиб ўз кураш стратегиясини белгилаб олиши керак. Хабар тарқатишлар эса, журналистларнинг иши бўлади.

Ўзбек мухолифатини ўзбек халқи қўлласагина, мухолифат кучга айлана олади. Аммо ўзбек халқи бирор сиёсий кучни қўлламоқчи эмас. Халқнинг шуурига ўтириб қолган ижтимоий қўрқув сиёсиф фаолият йўлини тўсади. Бироқ сиёсатчиларимиз элни мана шу қўрқув ҳиссидан олиб чиқиш йўлини ҳам топа олишмайяпти. Умуман олганда, бунинг иложи ҳам йўқ.

Ўзбекларга ош бўлсин, тўй бўлсин, томошо бўлсин - бошқаси эса керак эмас. Бундай шароитда бирор сиёсий кураш стратегиясини амалга ошириб бўлмайди! Шунинг учун ҳам мухолифатнинг ўзи йўқ дейишимиз мумкин!

Namoz Normumin: Менинг фикримча, мухолифатнинг вазифалари шулардан иборатдир: агар ҳукумат зулм сиёсати ўтказадиган бўлса, аввало бунга қарши чиқиш. Кейин муқобил фикр ва сиёсий режалар ўртага қўйиш. Ва ниҳоят ҳукуматнинг сиёсатидан бошқа сиёсатни амалга оширадиган сиёсий кучни ташкил қилиш. Бу маънода Ўзбек мухолифати имконлар даражасида шу вазифаларни амалга оширишга уриниб келди..Фақат ҳозир Ўзбекистонда маълум сиёсий гуруҳ, ҳаракат ёки партияларнигина мухолифат дейиш унчалик тўғри эмас. Чунки Каримов режимига қарши халқнинг асосий қисми мухолиф кайфиятдадир. Айниқса диний, сиёсий ва иқтисодий сабаблар билан хорижда юрганларнинг мутлақ кўпчилиги режим мухолифларидир. Яъни. Каримов истамаса ҳам мухолифатнинг катта қисми ҳозир Ўзбекистонда, бир қисми эса хориждан, асосан Россидан Ўзбекистонда бориб келмоқда. Ҳозир дунё сиёсатида аҳвол тез ўзгармоқда, шунга яраша янги сиёсий актерлар ҳам майдонга чиқмоқда. Масалан, бундан бир йил олдин Украинада бўлиниш ҳаракаатлари бошланади ва бу ҳаракатни амалга оширадиган янги сиёсий ва ҳарбий кучлар ўртага чиқади деб ҳеч ким башорат қила олмасди. Бугунги кунда эса Қримни Русия Украинадан тортиб олди ва бу давлатда турли туман янги сиёсий кучлар майдонга келди. Худди шундай ўзгаришлар яқин келажакда Ўрта Осиёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам ўртага чиқмайди, деб ким айта олади...Ҳозир энг камида 5 миллион ҳамюртимиз хорижда сарсон саргондон бўлиб юрибди. Ҳозирги вазифа мана шу мухолиф кучни қайта шакллантириш ва сиёсат майдонига олиб чиқишда деб биламан...

Yakhyo Kayumov: Мухолифат чет элда йук, улар диссидент донор овчилари. Асосий мухолифатлар мамлакатни ичида яъни руйхатдан утган партиялар. Муаммо ана шу партияларни сиёсий вояга етишида.

Bahadir Fayzi: Demak, o'zbekistonda parlamentar siyosiy muhoifat yoq ekan (yo'ldosh, cho'ntak partiyalar istesno) mavjud totalitar tuzumga qarshi kurashish vazifasi ommaga tushadi. bu ommaciy ijtimoi muholifat haqning hamma kesimimlarini o'z ichoga olishi kerak.karimov rejimi "muholifat" degan tushunchani o'zbek halqi ongidan chiqarib tashlashga 25 yilldir urinib keladi. siyosiy muholifatning asosiy vazifasini, o'zbekiston siyosiy lug'atidan chiqarib tashlandi. chunki islom karimovning o'zi ham muholifat deganda oz'gacha tushunchaga ega.

Elmurod Togaykulov: Yurt istiqboli bizning qo'limizda va uni albatta yuksaklarga ko'taramiz.

Gulshan Karaeva: Мухолифатчиларни чакириб куришлари керак келармикан?Россияга ишга кетганларни келгиси йук.

Озода Батырова: Узбекистан государство. С большим потенциалом!!! Но чиновники наше государство настолько развалили, что больше не куда. Самарканд древнейший город. Я его обожаю. Душа плачет за него . Весь во тме холодный не убранный нет хозяина в городе. Ни кто не хочет слушать народ. Говорят сверху не дают газ и свет. Все сваливают на Ташкент.6 газа нет ни летом ни зимой и точно такая проблема со светом. О каком будущем говорите. Например наша махалля вернулась в прошлое время лет на 30 тому назад. Опять газ пропан в балонах опять керосиновые лампы и общественная баня. Хотя у всех есть дома ванные где невозможно купаться. Я в последний раз была в общественной бане когда мне было 8 лет. Сейчас 53 вот на сколько лет мы ушли назад. И не знаешь кто нибудь поможет Самарканду.

Умида Ахмедова: жамиятда плюреализм деган нарсани узи йўқ. Бошқача фикрлайдиган одам "ола қарға" га айланиб колди, тотал контроль!. Эҳтиёткорлик, қўрқув, билмадим, қандай келажак бўлиши мумкин...

Anvar Nazir: islohotlar dasturi kerak!. Jiddiy dastur!. Avval Sud mustaqiligi to'gr'isida takliflarni qilish kerak!. Mustaqil sud bo'lmasa, demokratiya bo'lmaydi degan targ'iblar qilish zarur!. internet orqali! yangi uslubda! Jadidlarni platformasini millat koncepciyasini fundamenti qilish lozim! Millat koncepciasi bo'lmasa demokratiya, islohat, iqtisod...hech narsa bomaydi! shu ishlarni muholifat virtual doiralardan ishlab targ'ib qilsa, yashshi bo'lar edi!. Bu eng dolzarb ish!. Ishni yangi uslubda qilish lozim, yangi avlodga adreslab.

Gulshan Karaeva:Агар бирлаша олса ва асосийси" қулоқлар" бўлмаса,энг катта камчилик шунда.Шу муаммолар бартараф этилса нимадир умид қилса бўлади..

Semizkent Alper: Vakti kelib oz sozini aytadi.

Азиз Абдазов: Мухолифат хаммаси чет элда. Улар бирлаша олмасдан фақат бир-бирини кавлаш билан овора.

Doniyor Pulatov: Svetlana Ortiqovaning gaplari to'g'rimi unda? Uning O'zbekistonga zarari qancha, shu haqda o'ylab ko'rganmisiz?

Semizkent Alper: Tuzum ozgarsa bu ayol boshkacha sayraydi.

Muhammad Aziz: BBS! Ozbekistonni kovlaşni orniga İzrailni kovlasa bolmaydimi agar hakikatparvar bolsa. BBS maksadi tinç halklarga notinçlikni olib kiriş deb oylayman. Balkim fikrim hatodir.

Shuhrat Barlas: Мухолифатчиман деб четда юрганларни қаранг, улардан нимани оламиз ёки нимани ўрганамиз...

Тошпўлат Йўлдошев: Каримов чет элдаги мухолиф партиялар ва ҳаракатлардан кўра, мамлакатда кенг жамоатчилик ичида кучайиб бораётган мухолиф кайфиятидан кўпроқ

қўрқмоқда. МХХ ва бошқа куч ишлатув органлари, расмий матбуот қанчалик уринмасин, ўз ҳукуматидан саросимали қўрқув қанчалик кучли бўлмасин, аҳоли свет, газ, бензин, кейинги ойларда эса шакар танқислигини, кенг кўламдаги ишсизлик ва ночорликни ўзаро муҳокама қилиб ҳукуматни борган

сайин кўпроқ танқид остига олмоқда. Совет даврида бунақа офатлар бўлмаганини ва Ўзбекистон ривожланиш ўрнига аслида орқага кетаётганлигини халқ очиқ ойдин эмас, фақат яқинлар орасида қайта-қайта таъкидлаб келмоқда. Чет элда яшаётган ё-да мардикорлик қилиб юрган ватандошлар яқинларига Ўзбекистондагидек свет, газ танқислиги, ишсизлик, ўта кам маош ва пенсия на МДҲ минтақасида, на бошқа юртларда йўқлигини, ватанимизда вазият борган сайин абгорлашиб бораётганлигини тасдиқлашмоқда. Шу кабификрлардан бохабар Каримовнинг хавотирини бўлажак парламент ва президент сайловлари тақдири кучайтирмоқда. Халқни бунданда баттарроқ қўрқитиш, уни сўзсиз итоатда сақлаш мақсадида “мухолифат энди хориждан Ўзбекистонга қайтолмайди” деб, у ўзбек зиёлилари қатламига, чет элда қийналиб юрган мардикорларга ва муҳожиратда яшаётган мухолифатга: куч ва имкониятларинг йўқ, қўлларингдан бирор жиддий иш келмайди, халқни беҳуда қўзғаманг, уни тинчликка унданг дегулик мужда юбормоқда. Мухолифат, чет элларда ишлаб, ўқиб, яшаб юрган ватандошлар албатта ватанига қайтади, лекин Каримов сиёсий майдонни тарк этгандан сўнг.Мухолиф, альтернатив фикрсиз, мухолиф партияларсиз Ўзбекистон ривожлана олмайди. Бундай факторларни мамлакатдаги ақли расо сиёсий кучлар билади ва инобатга олади, деган умиддаман.

Бу мавзуда батафсилроқ