Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Сайлов олдидан кўтарилса, муаммо ҳал бўлармикан?

Самарқанд шаҳри марказида яшаётган аҳоли табиий газ ва электр таъминоти борасидаги қийинчиликлар ҳақида интернет сайтларига хат йўллашган.

"Шаҳарнинг эски қисмида (Регистон майдонидан бир километр масофада) коммунал хизматлар истеъмоли бўйича бирор-бир инсоний ҳуқуқлар мавжуд эмас. Садриддин Айний кўчаси бўйлаб ва унинг атрофларида газ мутлақо йўқ. Электр энергиясини эса сутканинг муайян вақтида бир неча соатгина беришади, холос.

Бу ердаги аҳоли уйларини иситиш учун ўрта асрлардаги каби печга ўтин ёки кўмир ёқишади. Худога шукурки, ёзда бундай тартибсизлик кузатилмади. Аммо қиш яқинлашиши билан электр энергиясини мунтазам равишда ўчиришлар бошланяпти.

Маҳалла (яъни, маҳалла қӯмитаси – таҳ.) бу ҳолатга ҳеч қандай чора кўрмаяпти, шаҳар электр тармоғида эса трансформаторлар юкламани кўтара олмаётганини айтишади. Бироқ бизнинг бунга шубҳамиз бор, чунки электр энергияси муайян вақтда бериляпти, трансформаторлар эса ҳар куни бир вақтда ишдан чиқиши даргумон. “Шаҳаргаз” ташкилоти газ йўқлигини ҳеч қандай изоҳламаяпти.

ОАВ! Ушбу мавзуни кўтариш ва уни, айниқса сайловлар олдидан раҳбар шахсларга етказиш бўйича сўнгги умидимиз сиздандир", деб ёзишган самарқандликлар.

Коммунал хизматлардаги узилишлар, газ йўқлиги, электр бир кеча-кундузда бир неча соатгина берилаётгани Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида кузатилаётгани ҳақида хабарлар бор.

Би-би-си самарқандлик журналист ва блоггер Тошпўлат Раҳматуллаевдан, шикоятда айтилганидек, Самарқандда коммунал хизматлар шу қадар издан чиқиб кетганми, иссиқлик таъминот марказлари қиш мавсуми олди таъмирланганми, деб сўради.