Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

АҚШ сенаторлари Каримовдан сиёсий маҳбусларни озод қилишни сўради

Америкадаги Freedom Now ташкилоти хабар тарқатишича, америкалик саккиз сенатор Президент Каримовга мактуб йўллаганлар.

АҚШ сенаторлари Ўзбекистон Президентига Афғонистондан халқаро кучларни олиб чиқишда ҳамкорликдан миннатдорлик билдирган ҳолда, қамоқхонада сақланаётган беш ўзбек сиёсий маҳбусини зудлик билан озод қилишга чақирганлар.

Солижон Абдураҳмонов, Аъзам Турғунов, Дилмурод Саййид, Муҳаммад Бекжон ва Бобомурод Раззоқовларни озод қилишга чақирган сенаторлар кейинги ой АҚШ-Ўзбекистон маслаҳат учрашувлари кутилаётганини маълум қилганлар.

Би-би-си тошкентлик инсон ҳақлари фаоли Суръат Икромовдан ушбу мурожаатга Ўзбек ҳукуматининг муносабати қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида сўради.

Суръат Икромов, Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланаётган сиёсий ва диний маҳбусларнинг сони кўплиги, уларнинг тақдирига халқаро ташкилотларнинг эътибори ижобий рол ўйнашини билдирди.

Шунингдек, ҳуқуқ фаоли Ўзбекистон қамоқхонасида энг узоқ муддат, қарийб 22 йилдан буён қолаётган Мурод Жўраевнинг ҳам соғлиги ёмонлиги, у зудлик билан озод қилиниши кераклигини таъкидлади.

Азизлар, Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002