2015 йилда Россия ва минтақа иқтисодини нималар кутмоқда?

BBCUzbek.com ўқувчилари ва тингловчиларимизнинг саволларига қозоғистонлик иқтисодчи Сапарбой Жубаев жавоб беради.

Сапарбой Жубаев 1953 йилнинг 10 мартида Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги Хумсон қишлоғида туғилган.

Тумандаги 26-мактабни олтин медал билан битирган.

1969-1974 йилларда Тошкент Давлат Политехника институти (ҳозирги Техник Университет) да таҳсил олган.

1974 йилдан 1981 йилгача Тошкент авиация заводида уста, муҳандис ва технология бюроси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

1981-1988 йилларда Ўзбекистон Озиқ-Овқат саноати вазирлигиди бош муҳандис, директор лавозимларида меҳнат қилган.

1989 йилда Тошкент Иқтисодиёт Университетини молия мутахассислиги бўйича битирган.

1990-1995 йиллар давомида Тошкент шаҳар кенгашининг депутати бўлган.

2002 йилда Ўзбекистон маҳаллий бюджетининг даромадларини шакллантириш мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

2006 йилгача Ўзбекистон Молия вазирлигида Бошқарма бошлиғи ва Банклар Уюшмасида департамент бошлиғи давозимларида ишлаган.

2006 йилдан буён Остонадаги Овросиё Миллий Университетининг доценти.

Венадаги Халқаро Молия Жамғармаси, Вашингтондаги Жаҳон Банки ва Маниладаги Осиё Тараққиёт Банкида малака оширган.

Ўзбекистоннинг молия-бюджет ва банк тизимига оид ўнлаб мақола ва китоблар муаллифи.

Электрон почтамиз манзили: uzbek@bbc.co.uk

Whatsapp рақамимиз: +44 78-58-86-00-02

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ