Махсус лойиҳа: Эски кийимлар қаерга кетади?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Эски кийимлар саноати - улкан саноат

Ҳар йили минглаб британияликлар ўзларининг эски-туски кийим-кечакларини хайрия дўконларига топширишади. Уларнинг наздида бу кийимлар сотилиб, маблағлар фақир инсонларга етиб боради. Бироқ эндигина чоп этилган китобга кўра, £2.8млрд ($4.3млрд) нархга эга топширилган кийим-кечакнинг аксари чет эларга кетар экан.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Британияликлар йилига бир миллион тоннадан ортиқ эски кийим-кечакларидан воз кечишади.

Бунга қисман мода, қисман Хитой каби мамлакатларда тикилга кийим-кечакнинг арзонлиги сабабдир.

Хайрия дўконлари ва кийим-кечак учун махсус қутилар эса таппа-тайёр.

Бу ташландиқ кийимдан ярми хайрия дўконларига топширилади, ярмидан камроғи эса ахлатга ташланади.

Албатта ахлатга ташлагандан кўра уни янги соҳибига етказиш тузукроқдир.

Сўнгги йилларда Афғонистоннинг Ўзбекистонга шундоққина қўшни шимолий Мозори Шариф шаҳрида ҳам бу каби либосларнинг савдоси анчайин қизигани кузатилади.

Халқ тилида "Лиломий раста", деб номланувчи ушбу бозордан тайёрланган махсус фоторепортажимизни томоша қилиш учун мана шу линкка босинг.

Бироқ Др Эндрю Брукс ўзининг янги "Кийим қашшоқлиги" китобида айтишича, топширганларнинг кўпи бу кийим-кечак сўнг сотилиб, ундан бошқалар фойда кўрганларини билишмайди.

Британияда кийим-кечак

£44млрд

йилига кийим-кечакка сарфланади

£4,000

ўртача оиладаги кийим-кечак нархи

  • 30% йил давомида кийилмайдиган кийим

  • £140млн нархдаги кийим-кечак ҳар йили ахлатга ташланади

GETTY IMAGES

Wrap ташкилотининг ҳисобларига кўра 70% дан ортиқроқ топширилган кийим-кечак чет элларга кетади ва у ерда қайта сотилади.

БМТ рақамларига кўра Британия АҚШдан кейин иккинчи ўриндаги эски кийим-кечак экспортёридир. У £380млн ($600млн)лик, or 351,000 тонна кийим кечакни 2013 йили экспорт қилган. Бу кийим-кечак асосан Польша, Гана, Покистон ва Украиналарга кетган.

10,000 британ хайрия дўконида сотилмаган кийим-кечак текстил савдогарларига сотилади, улар эса ҳадя сифатида топширилган ашени товарга, молга айлантиришади. Баъзан бу рақам дўконга топширилган кийим-кечакнинг 90% ташкил қилади.

Шундай савдогарлардан бири Лондонда жойлашган LMB Textile Recycling (ADD LINK http://www.lmb.co.uk/).

Булар сотилмаган кийим-кечакни йиғиб, уни саралашади ва сифатлисини чет элларга юбориб, у ерда коммиссион дўконлар орқали сотишади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Хайрия дўконлари энди экспортни ҳам ўз қўлларига олишмоқчи

Турли кийим-кечак турли мамлакатларга юборилади.

Масалан, Эндрю Брукснинг китобида айтилишича оқ кўйлаклар кўпинча Покистонга етказилади, иссиқ кийим-кечак шарқий Оврўпога, енги калта кўйлаклар эса Африкага юборилади.

Бироқ бу савдонинг муаммолари ҳам мавжуд. Масалан китобга кўра, Гана енгил саноати бундан зарар кўрган. 1975-2000 йиллар орасида бу соҳадаги ишсизлик 80% ошган.

Эски кийим-кечак тили

• Нигерия: "kafa ulaya" (ўлган оқ танлилар кийими), ё "Лондон кийими"

• Гана: "obroni wawu" (ўлган оқ танлилар кийими)

• Замбия: "salaula" (бўғчадан саралаб олиш)

• Конго: "sola" (саралаш)

• Зимбабве: "mupedzanhamo" (муаммолар тугайдиган ер)

• Кения ва Танзания: "mitumba" (бўғчалар)

Манба: Эндрю Брукс, Кийим қашшоқлиги

Design by Charlotte Thornton and James Offer, development by Aidan Fewster.