'Ижтимоий минбар': инсонни тириклайин ёқиш Исломданми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи REUTERS

"Исломий Давлат"нинг сўнгги шафқатсиз қатли бутун дунёни ларзага солди.

3 феврал куни Интернетда "Исломий Давлат" видеоси тарқалди, унда иорданиялик учувчи Моаз ал-Касасби темир қафасга солиниб тириклайин ёқиб юборилгани акс этган.

Албатта бу кенг кўламли ҳамда қизғин мубоҳасаларга сабаб бўлувчи мавзу. Ҳар бир тўқнашувда тарафлар айбни бир-бирига қўйишга интилади. Лекин "Ижтимоий минбар"имиздаги бу баҳсимизда биз имкон қадар айни шу ҳодисанинг ўзида фикрни жамласак.

Бир инсонни тириклайин ёқиш мусулмонликка нақадар тўғри келади?

"ИД" гуруҳи Ислом дини илк бор тарқалган замондаги халифалик бошқарувини қайта тикламоқчи эканини айтади, халифалик ўз йўл-йўриғида Ислом шариатига асосланади.

Шариат қатлни инкор этмайди, бироқ Ислом шариати намойишкорона ваҳшийликка буюрадими?

Facebookда ўзига Royal Jordan деб исм қўйган муштарий: Биламиза, уруш қурбонсиз бўлмайди. Лекин оловда ёқиб ўлдириш нотўғри. Оловда азоб беришга фақат Аллоҳнинг ҳаққи бор дўзахда. Инсон инсонни ёқишга ҳаққи йўқ.

Umar Stranger исмли ўқувчи ёзади: Ахир бу учувчи ҳам оловли ўқлар билан ёш гўдакларни бўлакларга бўлиб юборди-ку?! Илмим йўқ. Лекин уруш қурбонсиз бўлмайди.

Alexandr De Large шундай фикр билдирган: Ўлдириш бошқа, дин номидан жонзодни қийнаш бошқа. Буларни динга алоқаси йўқ.

Facebook фойдаланувчиси Ortiq Otajon: Бу ҳадисни Саҳиҳи Бухорийда ўқиганман: "Али бир қанча одамларни тиклайин ёқиб юборди ва бу хабар ибн Аббосга етиб келганида у "мен уни ўрнида бўлганимда уларни ёқмасдим, чунки Пайғамбар(САВ) айтганки, ҳеч кимни Аллоҳ жазолаши каби жазоламанглар! Буғдойни яратган зотга қасамки, мен уларни ўлдирган бўлардим, чунки Пайғамбар(САВ) "агар қайси мусулмон диндан юз ўгирса, уни ўлдиринглар", деб қаттиқ тайинлаганлар".

Zafar Aminov: Ortiq Otajonning fikriga qo'shilaman. Beaib o'ldirish shariatda yo'q. Garchi ixtiloflar bo'lsa-da qatlning bunday turi inson fitratiga ham nomunosib deb bilaman.

Илҳомжон Мадаминов: Улар мусулмонлар эмас, балки кимларнидир қўлидаги қўғирчоқларки Исломни ниқоб қилиб олган.

Фируза Латипова: Ислом динимиз энг чиройли дин, ваҳшийлик эмас.

Odil Haqberdiev: Аллоҳдан ҳаё қилмасанг билганни қил! Ўт билан жазолаш ҳаромлигини билатуриб уни амалда қўллаш Аллоҳга "итоатда" бўлишми ёки "осийлик"ми?! Наҳотки адолат инсонларнинг қони ва калласи устига қурилса?! Наҳотки мусулмонлар тарихида қора ном қолдириш иштиёқи ҳақга эргашиш хоҳишидан устунроқ бўлса?! Наҳотки Ғарб Исломни гўёки зулмат қилиб бутун инсониятга кўрсатгани етмагандай мусулмонлар ўзлари ҳам шу амални қилишса?! Наҳотки дунё эътиборида биринчи ўринда бўлиш истаги Аллоҳдан тақво қилишдан устун турса?! Мен бу қилмиш соҳибларидан эмасман! Барча мусулмонларни ҳақийқий адолатни ўзида мужассам қилган ҳоким ва давлатни тикланишига чақираман! Аллоҳ ўзинг ҳар биримизни қилмишларимизга шоҳидсан!

Куйдириб ўлдиришнинг ҳаромлиги ҳақидаги далилларга келсак, улар бу тўғрида очиқ келган. Бу далиллардан баъзилари қуйидагилар: Бухорий Абу Ҳурайра РАдан шундай деганини ривоят қилди: Росулуллоҳ САВ бизни бир ишга юбориб бундай дедилар: «Агар фалончи ва фалончини топсангиз, уларни оловда куйдиринглар». Биз чиқмоқчи бўлган пайтимизда Росулуллоҳ САВ бундай дедилар: «Мен сизларни фалончи ва фалончини куйдиришларингизни буюрган эдим. Олов билан фақат Аллоҳгина азоблайди, шунинг учун уларни топсангиз ўлдиринглар». Аҳмад ўзининг Муснадида Абу Ҳурайрадан шундай деганини ривоят қилди: Росулуллоҳ САВ бизни бир ишга юбориб бундай дедилар: «Агар Қурайшдан фалончи ва фалончини топсангиз уларни оловда куйдиринглар». Шундан кейин биз чиқмоқчи бўлган пайтимизда Росулуллоҳ САВ бундай дедилар: «Мен сизларни фалончи ва фалончини куйдиришларингизни буюрган эдим. Олов билан фақат Аллоҳ Азза ва Жаллагина азоблайди, шунинг учун уларни топсангиз ўлдиринглар». Шундай қилиб, демак тирик жониворларни олов билан куйдириш ҳаром. Бу ҳаромлик инсонгагина тегишли бўлмай ҳаромдир. Шунинг учун ҳаромлик ҳукми барча махлуқларга умумийдир. Демак шаръий ҳукм олов билан азоблаш ва олов билан куйдириш ҳаром деган ҳукм бўлади. Электр токи билан азоблаш ёки электр токи билан ўлдириш каби шу маънодаги барча нарса ҳаромдир.

Muslim Abdulloh: Муоз ўлдириш учун чиқди. Ўлдирдиям. Оқибатда ўзи қўлга тушди. Ўзи қандай оддий мусулмонларни, яъни, халқни бомбалаб ёндиргандай оқибат топди.

Шуҳрат Эргашев: БУНАҚА ИНСОНЛАНИ КЎРИБ ЁҚАМНИ ТИШЛИЙМАН. АСТАХФИРУЛЛОХ !!! БУЛАР, ТОЖУ-ТАХТ ТАЛАШИШИДАН... ХУДДИ ... БУ МОЛУ ДУНЁНИ ГЎРИГА ОЛИБ КЕТАДИГАНДЕК ТИРИШАДИ. ЭЙ НОДОН БАНДА... ЎЗГАНИ ТИНЧИНИ БУЗУБ, БОЙЛИК, ТОЖУ-ТАХТ ТАЛАШАСАНУ... ҲАЛИ САНГА КАФАНЛИК НАСИБ ЭТИШИ ҲАМ ГУМОНЛИГИНИ БИЛАСАНМИ... ?

Umar Umar Muhojir: U odamlarni ham tushinsa boladi. Bolalari parcha-parcha bo'lib terib yurishiti bombani tagida. Agar mani bolamni birontasi parchalasa dunyoni yoqishga tayor edim. Nima gunoh yosh go'daklarda?

أبو عمر Тўғри ИШИДнинг ишлари шариатга тўғри келмагандир. Лекин нима учун Марказий Африқадаги копирлар мусулмонларни ёқиб-ёқиб ташласа, ҳеч ким эътироз билдирмаяпти? Уларнинг ишлари баҳс қилинмаяпти? Саволимга жавоб берадиган борми?

Ummu Ummu: Demokratlar tarafidan bitta odam qilmishi uchun o'ldirilsa hammang jirrilesan. Musulmonlardan bo'lsa, eshitmaganga olasanlar, Birmada 100 lab odamlarni tirigicha chopib tashlashdi, Afrikada 10 dan oshiq musulmolarni tiriklay yoqib tashlashdi. Kuyib pishgan odamlarni bo'laklarini yeganlari ham bo'ldi. Hech kiming indamadingu, ular begunoh edilarku, aybi faqat musulmon bo'lgani ediku. Bunday ishlar to'lib yotibdi. Kunda bo'lyabdi.

Ali Azamat Tuychiev: Мусулмон динида иккита мусулмон бир-бирига қилич кўтарса, иккаласи ҳам дўзахга тушади. Бу иккала мусулмон бошқа динга қилич кўтариш дегани эмас. Одам шаҳид кетди, жойи жаннати бўлсин.

Murod Bekmanov: Bular muslimmi, katolikmi, buddistmi nima farqi bor?! Bu ishni boshqa din vakillari qilgan taqdirda ham, ularni odam deb hisoblamayman. Islom, muslim, jihod, kofir, gunohkor, falonchi, pistonchi deyayotganlar - hammang jonga tegding! Odammisizlar o'zi?! Shunaqayam ahmoq, shunaqayam nomard bo'lasanlarmi?! Aybi bo'sa, miltiq bilan otib jazosini bersin! Osish, yoqish, so'yish, qaynatish, chavaqlash kerak, chunki aybdor, chunki kofir, chunki sotqin, chunki shia, chunki unaqa, chunki bunaqa deyavermasdan, oqni oq, qorani qora denglar! -Yo'q bu oqmas, qora! Quyoshda qolib oqarib ketgan, bunisi oq, kir bo'lib qorayib ketgan, ishonmasang yuvib ko'r, demasdan! Bularning bari iflos, hech bir tirik jonzotni yoqmaslik kerak!

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ