Сўнгги янгиланиш 12 январ 2011 - 15:36 GMT

Инглиз тилини Би-би-си билан бирга ўрганинг

Би-би-си Ўзбек Хизматининг инглиз тили сабоқларига хуш келибсиз.

Ўтган йилларда радио дастурларимизда бериб борилган "English One to One" туркум сабоқларимизни энди bbcuzbek.com да ҳам тинглай оласиз.

Лойиҳа BBC English билан ҳамкорликда тайёрланган.

Ҳар душанба янгиланадиган сабоқларимизда сиз кундалик ҳаётда дуч келадиган инглизча сўз ва иборалар, уларнинг қўлланиши, грамматик қоидалар мисоллар ёрдамида тушунтирилади.

Дастурларимизни тинглаш жараёнида сиз қаҳрамонларимиз билан танишасиз, улар билан сўзлашасиз, турли вазиятларга тушасиз, ўқиш, иш, харид қилишга борасиз ва саёҳат қиласиз.

Абдулҳамид Исмоил томонидан тақдим этилган дастлабки 50 та дарс сизга инглиз тилидан бошланғич маълумот беради.

Биринчи сабоқ давомида сиз бутун Оврўпога инглиз тилидаги радио эшиттиришларни узатадиган Радио-121 саргузаштларининг гувоҳи бўласиз.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.