Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Инглиз тили: ўн иккинчи сабоқ

Би-би-си Ўзбек Хизматининг инглиз тили сабоқларига хуш келибсиз.

Ўтган йилларда радио дастурларимизда бериб борилган "English One to One" туркум сабоқларимизни энди bbcuzbek.com да ҳам тинглай оласиз.

Лойиҳа BBC English билан ҳамкорликда тайёрланган.

Ҳар душанба янгиланадиган сабоқларимизда сиз кундалик ҳаётда дуч келадиган инглизча сўз ва иборалар, уларнинг қўлланиши, грамматик қоидалар мисоллар ёрдамида тушунтирилади.

Дастурларимизни тинглаш жараёнида сиз қаҳрамонларимиз билан танишасиз, улар билан сўзлашасиз, турли вазиятларга тушасиз, ўқиш, иш, харид қилишга борасиз ва саёҳат қиласиз.

Абдулҳамид Исмоил томонидан тақдим этилган дастлабки 50 та дарс сизга инглиз тилидан бошланғич маълумот беради.

Ўн иккинчи сабоқда Жим ўз вақтида аэропортга келиб, Польшага кетиш учун парвозга улгурдими ёки у кеч қолиб, Томнинг юраги палағда бўлдими, деган саволга жавоб оласиз. Нима, қандай ва қайси сўзлари ёрдамида савол тузишни ўрганасиз.