Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Махсус лойиҳа: 'Ленин авлоди' ёки 'Алвидо Ленин'

1- ҚИСМ

Би-би-си Ўзбек Хизмати Би-би-си Форс телевидениеси билан ҳамкорликда Шўролар Иттифоқи қулаши ортидан Тожикистондаги ҳаёт қай томонга ўзгарганига қиёсий назар ташлаш учун махсус лойиҳага қўл урди. Бир замонлар собиқ СССР таркибидаги камбағал ва кичик бир республика бўлган Тожикистоннинг 90 фоиздан ортиқроқ ҳудудини осмонўпар тоғлар эгаллайди. Ўтган 20 йил давомида Тожикистон бетайин коммунистик тизимдан капитализмга сакради. Даҳрий бир тузумдан динга изн берган бошқа бирига ўтди. Бу эврилишлар инсонлар ҳаётини ислоҳ қилди. Орадан йигирма йил ўтар экан, мен ватандошларимнинг бугуни ва келажак ҳақида ўйлари билан танишмоқчиман. Ўтмишда соҳиблик қилган Россия билан Тожикистоннинг бугунги робитасига ҳам бир қўр назар ташлаш истагидаман. Ва ниҳоят Ленин бобони бугун йўқлайдиганлар бормикан?...

Эътиборингизга ҳавола этилаётган икки қисмдан иборат ушбу ҳужжатли фильм яқинда аудиторияси 300 миллионли BBC WORLD TV орқали инглиз тилида ҳам бутун дунёга намойиш этилган.

Хайрулло Файз, Би-би-си Ўзбек Хизмати.