BBC navigation

Олимпиада умидлари

Сўнгги янгиланиш 11 январ 2012 - 13:07 GMT
  • Усэйн Болт, ямайкалик номдор спринтер

    "Мен ҳалича афсонага айланганим йўқ. Лекин шунинг ҳаракатидаман. Лондонга бориб, кишиларнинг ҳушларини бошларидан учириш ниятидаман".

    Усэйн Болт Би-би-си Олимпиада Ўйинларига ҳозирликларини кузатиб бораётган номдор спортчилардан бири.

    У ақл бовар қилмас тезликда югуриб, ўз карьераси давомида жуда кўплаб турнирларда ғалаба қозонган. Аммо 2011 йил ҳақида бундай деб бўлмайди.

    Усэйн Болт ўтган йили Жаҳон чемпионатида 100 метрлик масофага югуришда стартни янглиш олганликда айбланиб, беллашувлардан четлатилганди.

    Аммо мазкур ҳолат ҳам Усэйннинг 200 метрлик масофада ўз чемпионлик тожини ҳимоя қилиб, яна икки бор жаҳон рекордини янгилашига тўсқинлик қилолмади.

  • Нодир ад Масрий, фаластинлик моҳир югурувчи

    "Мураббийим бор. Аммо Ғазода менинг даражамдаги бирор бир спортчи йўқ. Аксарият пайт ёлғиз ўзим шуғулланаман".

    Ғазо бўлгасида ўтказилган илк марафонда Нодир ўзининг санъатини намойиш этганди.

    5 километрлик масофага фаластинлик спортчининг шахсий рекорди 14 дақиқа 21 сонияни ташкил этади. Бу Олимпиада Ўйинларига чиқиш учун лозим бўлганидан бироз кўп.

    Шу боис ҳам Нодир ал Масрий саралаш босқич беллашувларидан ўтиши лозим бўлади.

  • Алистер Браунли, британиялик машҳур триатлончи

    "Икки карра жаҳон чемпиони бўлиш - бу ҳақиқатда ҳам ниҳоятда хос бир кун эди. Чунки бу каби шараф ҳаммага ҳам насиб этавермайди".

    Йоркшир графлигидан бўлган Алистер ўтган йил сентябр ойида иккинчи бор жаҳон чемпионлиги унвонига лойиқ топилганди.

    2011 йилда Алистер Оврўпо чемпионлиги мақомини ҳам муваффақиятли ҳимоя қилиб, Олимпия миллий терма жамоаси сафидан ўрин олганди.

  • Ҳайдар Рашид, ироқлик эшкак эшувчи

    "Мен саралаш босқичидан ўтиш учун бор кучимни ишга соламан".

    Словенияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ортидан, Ҳайдар Рашид 2011 йилда асосий мақсади - 2012 йилги Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш эканини айтганди.

    Ўшанда 34 спортчи орасидан 27-бўлиб пойгани якунлаган Рашид ўз мақсадига етолмаганди.

    Аммо унинг яна бир имконияти бор. Шу йил апрел ойида Осиё қитъаси бўйича саралаш босқич беллашувларида муваффақиятли иштирок этолса, марра уники...

  • Ольга Харлан, украиналик моҳир қиличбоз

    "Бобом ҳамиша биз бир умр эга бўлмаган нарсаларга эришгансан дейдилар".

    Ольга ўтган йил Оврўпони забт этган, аммо жаҳонни забт этишига бир баҳя қолганди.

    Шеффилдда бўлиб ўтган Оврўпо чемпионатида ғолиб чиқиб, Италияда уюштирилган Жаҳон чемпионатида бронза медали билан кифояланганди.

    Лекин қўлга киритган ютуқлари ортидан топган даромади ота-онасининг икки хонали квартирасидан алоҳида кўчиб чиқишига етса ҳам, Ольга ҳозирча буни ўйлаб кўраётгани йўқ...

  • Жульен Абсалон, франциялик донгдор велопойгачи

    Жульен Абсалон Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларида олтин медалга кўз тикаётганлардан.

    Одатда, велоспорт бўйича французларнинг олдига тушадигани йўқ.

    Аммо 2011 йилда Жульен Оврўпо чемпионатининг кумуш медали билан кифояланган бўлса, Жаҳон чемпионатида бор-йўғи бронза медали ололганди.

    Аммо Жульен тўққиз бор Франция чемпиони, Эссексда бўлиб ўтган саралаш босқич беллашувларида Лондон Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритганди.

  • Мейлинда Келменди, косоволик донгдор дзюдочи

    "Мен Косовони намоён этиш учун манаман деган давлатларнинг ҳам таклифларини рад этганман. Кимдир келиб, бундай қилолмайсан дейишини хоҳламаган бўлардим".

    Мейлинда ўтган йил октябр ойида Лондон Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Кетма-кет уч бор олтин медали олиб, 52 кг вазнда жаҳон рейтингида учинчи ўринга чиқиб олганди.

    Мейлинда Олимпиада Ўйинларида Косовони тақдим этишни истайди. Аммо Халқаро Олимпия Қўмитаси Косовонинг мустақиллигини тан олмагани учун, бу - анчайин мушкул бўлиши мумкин.

  • Жею Гордон, Тринидад ва Тобаголик моҳир югурувчи

    "Қаердан эканингизга қараб, ўзингизни чекламаслигингиз лозим. Геттодан чиққанингиз сизни ўзингизни худди шундай тутишга мажбур қилолмайди".

    Ўтган йил бўлиб ўтган Diamond League беллашувларида 49 дақиқа 09 сония натижа кўрсатиб, Ёзги Олимпиада Ўйинларига йўлланма олган.

    Аммо бунинг ортидан бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 400 метрга тўсиқлар оша югуришда саноқли сониялар унинг ўз мавқеини мустаҳкамлаб олишига тўсқинлик қилади.

    Орадан ҳеч қанча ўтмай шахсий рекордини янгилаб, 48,66 сонияли натижа билан дунёда 13-ўринни эгаллайди.

  • Линет Масаи, кениялик донгдор югурувчи

    Линет Масаи ҳам Лондон Олимпиада Ўйинларида олтин медалга кўз тиккан.

    Линет ўтган йилни Эдинбургда ўтказилган жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш билан бошлайди.

    Нью-Йоркда уюштирилган Жаҳон чемпионатида ҳам 10 чақиримга югуришда ўз чемпионлик мавқеини муваффақиятли ҳимоя этади.

    Аммо Жанубий Кореяда бўлиб ўтган навбатдаги Жаҳон чемпионатида эса, худди ўша узунликдаги масофада ватандоши Вивиан Черуйотга ютқазиб қўяди.

  • Луол Денг, Буюк Британия баскетбол жамоасининг сара юлдузларидан

    "Мен Суданни тарк этган барчани бир ерда кўришдан мамнунман. Бу кунларни, ҳатто, ота-онам ҳам кўра олишганидан бахтиёрман. Улар берган ҳеч бир қурбонлик бесамар кетмади".

    Халқаро Баскетбол Федерацияси британ жамоасининг иштирокига рухсат бергани учун, Луол Денг Лондон Олимпиада Ўйинларида ўзини кўрсатишга имконли бўлади.

    Британия Баскетбол журналистлари уюшмаси томонидан 2011 йилда дунёнинг энг зўр ўйинчиси деб топилиши ортидан, Денг сентябр ойида бўлиб ўтган сўнгги Оврўпо чемпионати юлдузига айланади.

    Мусобақалардан ташқари, Луол ҳали болалик чоғида фуқаролар уруши туфайли бутун оиласи билан тарк этган она Ватани - Жанубий Суданга ҳам илк бор сафар қилади.

  • Мэри Ком, ҳиндистонлик машҳур боксчи, олтин медалга умид қилаётганлардан

    "Ўғлимизнинг жарроҳлик амалиёти бор эканига қарамай, турнирга жўнаб кетиш унга осон бўлмади. Аммо Мэри менга ғолиб чиқишга ваъда берди ва сўзининг устидан чиқди", дейди Мэрининг турмуш ўртоғи.

    Буларнинг барчаси манзарасида жуссаси кичик эканига қарамай, Мэри ўзини ҳақиқий жангчидек кўрсатди.

    Ўғлининг юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилаётган бир пайтда, Осиё Кубогида ғолиб чиқди. Бунинг ортидан, кетма-кет саккизинчи бор Ҳиндистон чемпионлигини қўлга киритди.

  • "Турли тадбирларда ғалаба қозониш билан мен Афғонистонга тинчлик ва фаровонлик келтиришни истайман".

    Афғонистонлик машҳур таэквондочи Руҳуллоҳ Никпай 2012 йилги Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларида олтин медалга кўз тиккан.

    Никпайга қадар афғонистонлик ҳеч бир таэквондочига ўйинларнинг олтин медалини олиш насиб этмаган.

    У Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларига Осиё қитъасидан бўлиб ўтган саралаш беллашувларида 68 кг.гача бўлган вазндагилар орасида учинчи ўринни қўлга киритиб, ўйинларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

    Бунинг ортидан эса, ўтган май ойида Жанубий Кореяда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам бронза медали олган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.