Лондон Олимпиада Ўйинларининг машъали

2012 йилги Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларининг машъали маҳаллий дизайнерлар Эдвард Барбер ва Жей Осгербилар меҳнати маҳсулидир.

Бутун Британия бўйлаб олиб ўтишмайдими, саккиз минг нафар кишининг оғирини енгил қилиш учун, машъал енгил алюминий металидан ишланган.

Тўнкарилган уч қиррали пирамида шаклидаги машъалнинг сирти икки қават қилиб ясалган ва саккиз мингта тешикчалари бор.

Айнан ана шу тешикчалар сабаб олов нафақат машъалнинг тепасидан, балки ён томонларидан ҳам кўринади.

Дизайнер Жей Осгербининг айтишича, машъални содда, аммо жуда чиройли бўлишини исташган.

Саккиз минг дона машъалнинг Ковентри шаҳридаги Premier Sheet Metal ширкати томонидан ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Олимпия машъали эстафетаси шу йилнинг 19 май куни Британиянинг энг ғарбий нуқтаси саналган Корноуллдан старт олади ва ўйинларнинг очилиш маросими куни, яъни 27 июлда Олимпия стадионига етиб келади.