Даҳрийликни тарғиб этган индонезиялик мусулмон бўлмоқчи

Жума масжидидан сўнгра Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Индонезия дунёдаги мусулмонлар энг кўп яшовчи мамлакат ҳисобланади

Индонезия полициясига кўра, Фейсбук орқали атеистик қарашларини билдиргани учун ҳибсга олинган 31 ёшли давлат маъмури тавба қилиб, мусулмон бўлиш ниятида эканини айтган.

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасига "Худо йўқ" деган сўзларни ёзиш билан Александер Аан кўпчилик эътиборини ўзига қаратган эди.

Дунёнинг энг йирик мусулмон мамлакати ҳисобланган Индонезияда Исломдан ташқари яна беш дин расман эътироф этилган.

Бироқ, Индонезия қонунларига мувофиқ, даҳрийликни тарғиб этиш тақиқланган.

Индонезия полициясига кўра, жаноб Аан ўз қилмишидан пушаймон ва Ислом динини қабул қилиш ниятида.

Аммо, шундай эса-да, полиция уни шаккокликда айблаш ниятидан қайтгани йўқ.

Шу ой бошида оломон ҳужумидан ҳимоя қилиш мақсадида полиция жаноб Аанни ҳибсга олганди.

Уларнинг сўзларига кўра, ҳукумат маъмури дин ҳақидаги фикрлари билан оломон ғазабини қўзғатган.

Индонезия жиноий кодексига кўра, бошқаларни диндан оздирмоқчи бўлган ҳар қандай шахс беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Полициянинг айтишича, жаноб Аан худосиз эканини тан олган.

Атеизм Индонезияда Конституцияга хилоф ақида ҳисобланади

Жаноб Ааннинг Фейсбукдаги саҳифаси ҳамон очиқ, аммо унинг шарҳлари у ердан олиб ташланган.

Унинг тарафдорлари Фейсбук орқали полиция амалини қоралаб чиққанлар ва уни озод этишларини талаб қилганлар.

Бу мавзуда батафсилроқ