BBC navigation

Исломга юз тутган Москва бўйлаб фотосаёҳат

Сўнгги янгиланиш 21 март 2012 - 11:45 GMT

Томоша қилинг:

  • Россияда мусулмонлар сони неқадар ошгани ҳар жума масжидларга сиғмай, кўчада намоз ўқиётган намозхонлар тимсолида намоён бўлади. Москвадаги мана бу Тарихий Масжид ҳали икки аср олдин Наполеон устидан ғалабага қўшган ҳиссаси учун татар мусулмонларига қуриб берилган. Аммо икки асрки у кенгаймади...
  • Россия пойтахтида кўпайган мусулмонлар аввало ўзлари учун ҳалол таом тайёрлашга тушганлар. Асли Тожикистондан келган Абдулло шаҳар марказида тандир қуриб, сомса ёпади. "Ҳалол овқат топиш қийин, шу учун ўтган ҳайитда сомсахона очдим. Мижозларим ўзимизнинг тожик, ўзбек ва қирғизлар", - дейди суҳбатдошим.
  • Тинчлик шоҳкўчасидаги эски Жомеъ Масжидини кенгайтириш илинжида қайта қуришмоқда. Аммо янги масжидлар тиклашга ҳали изн олишолмаган. Бу янги бино ҳам кўчада намоз қилаётган юз минглаб мусулмонни барибир сиғдира олмайди.
  • Москванинг азалий татар жамоаси орасида ҳам Ислом уйғониши кузатилади. Бу онахон ёш қизини масжидга олиб келиб, садақа қилиб, дуо олишмоқда. Бу каби манзара Москвада ҳозир одатий ҳолат.
  • Россиядаги мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, улар юз тутаётган муаммолар билан шуғулланадиган ҳуқуқшунослару ижтимоий марказлар пайдо бўлмоқда. Москвалик журналист Рустам Жалилов эса вебсаҳифа очиб, унда Россиядаги Ислом борасида мақолалар ёзади.
  • Москва аҳолисининг бугун қарийб бешдан бир қисмини мусулмонлар ташкил этади. Уларнинг аксариси Марказий Осиёдан келган муҳожирлар. Кўчада ҳатто русча гапиришга ҳам ҳожат йўқ.
  • Мусулмонлар борасида русларнинг фикри бир хилда эмас. Кимдир кўп миллатли шаҳарни ёқласа, бошқа биров Москва - русларники деб чиқади. Бироқ қор устига жойнамоз тушаётган мусулмонлар бугун кўплаб москваликларни ҳайратга солмай қолган.
  • Сенегаллик мусулмонларни Большая Татаркадаги Ҳалол ошхонада учратдим. Улар намоздан чиқиб, таом танаввул қилишарди. "Мусулмонлар орасида ўзингни хавфсиз ҳис қиласан, уларда ирқчилик йўқ" - дейишади улар.
  • Москвага келаётган муҳожир мусулмонлар кўп миллатли. Шу боис шаҳардаги азалий татар жамоаси етакчилик мавқеини йўқотмоқда. Бироқ татар Ҳаво-хола, барибир, ёнимизда мусулмон кўпаётгани бизга яхши, деб хурсанд.
  • Россиянинг энг катта сонли мусулмон жамоаси Москвада. Ҳозир шаҳарда кўплаб руслар ҳам мусулмон бўлишмоқда. Ойиша-Лариса Полосина ўзи ишлайдиган кўмак марказида 11 мингга яқин муслима руйхатга олинганини айтади.
  • Андижонлик Малика опа бир неча йилдан бери Жомеъ Масжид ҳовлисида исломий ашёлар сотади. "Бу ерда Ўзбек, Тожик ва Қирғиз бир-бирини қўллайди. Руслар ҳам яхши, ҳижобда метрога тушамиз, ёмон гапиришмайди", - дейди суҳбатдошим.
  • Москвага келаётган марказий осиёлик муҳожирлар орасида тақво кучаймоқда. Исломий китоб дўконларида одам доимо тиғиз. Айрим русларга кўра, бу муҳожир ёшларнинг дунёқараши Совет давридаги ўзбек ё татарлардан буткул фарқ қилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.