Зарварақлар: Чўлпон - "Йўлчи"

Image caption Чўлпоннинг НКВД қамоғида олинган сурати

Зарварақлар рукнимизда Чўлпоннинг ҳали ўзбек матбуотида эълон қилинмаган шеърларидан баъзиларини чоп этмоқдамиз. Бугунги шеър - "Йўлчи" деб аталиб, 1927 йили "Ер юзи" журналида чоп этилган.

Йўлчи

Қаршимдағи адирнинг

кўксига ёнбошлади

чарчаб қолған офтоб.

Шунда сўлуб бир қирнинг

қучоғиға ташлади

ўзини хорғин, бетоб...

узоқ йўлнинг йўлчиси.

Охирғи заррасини

офтоб ёйиб солди

дарахтларнинг бошиға.

Гўдак чеҳра япроқнинг,

чанг йўлдағи тупроқнинг

севиниб ўйношиға...

беҳуш тикилиб қолди...

узоқ йўлнинг йўлчиси.

Бироздан сўнг керилди

кенг қирларда бир қанот,

қора танли зулумот,

кеча, тўла бошлади,

оғирини ташлади...

"Хорғинларнинг элчиси

мен бўламмен!" деб келди

тоғ томоннинг шамоли.

Йўлчи яна қўзғолди,

назарлардан йўқолди.

...

Кеча қайғиға тўлди,

хансираб нафас олди.

**********

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio