Эркак ва аёл тенгми?
Би-би-сининг махсус ҳисоблагичига киринг ва мамлакатингиздаги гендер тенглик билан боғлиқ аҳволни дунёнинг қолган давлатларига солиштиринг.
Бунинг учун қидирув бўлимчасига мамлакатингиз номини киритинг.
Дунё давлатларидаги гендер тенгликнинг аҳволи Жаҳон Иқтисодий Форуми Ташкилоти (WEF) нинг ҳисоботига асосланган.
Унда хотин-қизларнинг ўз мамлакатлари сиёсий ва иқтисодий ҳаётида қанчалик фаол эканликлари ўрганилган.
Эркаклар қатори таълим ва тиббий хизматга имконлимилар ёки йўқликларига диққат қилинган.
МАНБАЛАР
Жаҳон Иқтисодий Форуми(WEF) Ташкилоти ва ЮНЕСКОнинг Статистика Институти.
МЕТОДОЛОГИЯ
Глобал гендер тенглик индексини ишлаб чиқишда Жаҳон Иқтисодий Форуми Ташкилоти ўнлаб омилларни таҳлил қилган.
Эркак ва аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллари, таълим, тиббий муолажа олиш ва яшаб қолиш имкониятларини таққослаб кўрган.
Аммо, шунда ҳам, давлатларни ўзларига имконли бўлган манбалар ва олишга муваффақ бўлган маълумотлар асосида рўйхатга тизиб чиққан.
Бу эса, бошқа томондан, бадавлат ёки ночор эканига қарамай, барча давлатлардаги гендер тенглик билан боғлиқ вазиятга бир хил кўзда қарашга имкон берган.
Сўнггиси - Жаҳон Иқтисодий Форуми Ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ўнинчи ҳисобот бўлган.
Янги ҳисобот дунёнинг 145 давлатидаги гендер тенглик билан боғлиқ вазиятни қамраб олган.
Эркак ва аёлларнинг даромадлари ўртасидаги фарқ эса, Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилотининг маълумотларига асосланган.
Уларнинг ҳисоб-китоблари 2010 йилдан 2013 йилгача бўлган оралиқни кўзда тутган.
Эркак ва аёлларнинг даромадлари ўртасидаги фарқни аниқлашда бу халқаро ташкилот уларнинг ўртача тушумларидан келиб чиққан.
Аммо, шунда ҳам, ишда тўлиқ банд бўлган эркак ва аёлларни меъёр қилиб олган.
Олий маълумотли эркак ва аёлларга оид рақамлар эса, ЮНЕСКОнинг Статистика Институти томонидан тақдим этилган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio