"Рақснинг айби йўқ"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Рақснинг айби йўқ"

Мисрлик қиз Ғадир ўсмирлик даврида дугоналари билан рақс тушаётган вақти видеога туширганди.

Унинг йигити кейинчалик бу видеони Интернетга қўйиб, уни шарманда қилиб, қасд олмоқчи бўлди.

Лекин Ғадир унинг пўписасига учмади ва унга қарши курашди.

Би-би-си охирги вақтларда кенг тарқалаётган Интернет орқали шахсий видео ва суратларни нашр қилиб қўрқитиш, бадном қилиш ва товламачилик орқали пул ундириш каби ҳолатлар юзасидан тадқиқот олиб борди.

"Қасд олиш учун порнография" жаҳоннинг ҳар ерида юз беради. Лекин анъанавий жамиятларда ғурур ва уят ҳислари кучли бўлгани учун Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё мамлакатларидан бўлганларни нишонга олиш осонроқ бўлмоқда.

Лавҳани Youtube даги каналимизда томоша қилинг