'Уруш истамаймиз, аммо яшаш керак-да'
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Уруш истамаймиз, аммо яшаш керак-ку'

Сув - Фарғона водийсида долзарб масала.

Аввало, бу ерда аҳоли ўта зич. Бунинг устига, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон учрашадиган нуқтада советлар чегараларни шундай чизишганки, бир қишлоқ ўз суғориш сувини чегара ортидаги қўшни мамлакат қишлоғидан олади.

Водийда аҳоли сони жадал ўсмоқда, сув захиралари эса кўпаётгани йўқ. Минтақа азалдан деҳқончилик ва боғдорчиликка асосланган.

Водийнинг чегара олди қишлоқларида анча йиллардан бери сув сабабли катта-кичик жанжаллар чиқиб туради.

Ҳукуматлар маҳаллий уларни жиловлаб, сув низоларини вақтинча ҳал этишса-да, аммо муаммонинг узоққа мўлжалланган ечими ҳали топилгани йўқ.

Қирғизистон жанубидаги Тожикистонга чегарадош Самарқандек қишлоғида яшовчи отахон Ғаппар Тўхташев айни воқеаларнинг охиргисида иштирок этган.

Бир пайтлар мактабда дарс берган собиқ ўқитувчи оммавий низоларга аралашадиган одамга ўхшамайди.

"Қўшнилар билан урушишни истамаймиз, лекин яшаш керак-да" - дея изоҳ беради отахон.

"Марказий Осиё кундаликлари" туркумидан навбатдаги лавҳамиз Самарқандек чегараолди қишлоғидан.

Муаллифлар: Рустам Қобил, Оксана Вождаева ва Максим Ломакин.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)да ҳам кўришингиз мумкин.