Мозори-Шарифда Толибон ҳужуми
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мозори Шарифда Толибон ҳужуми: 6 нафар қурбон, 130га яқин ярадор.

Толибон исёнкорлари шимолий Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳридаги Олмония консуллигига ҳужум қилиб, камида 6 кишини ўлдиришган.

Яраланганлар сони 130 нафарга яқин.

Кеча пайшанба оқшоми ҳужумчи автоуловга ортилган портловчи моддани дипломатик ваколатхона биноси ёнида портлатган.

Олмония фуқароларига зиён етмаган. Қурбонлар ва жабрдийдалар аксар маҳаллий одамлар.

Ўзбекистонга чегарадош Балх вилояти маркази бўлмиш Мозори-Шариф шаҳри нисбатан тинч саналади.

Бироқ Толибонга кўра, улар ўтган ойда АҚШ кучлари Қундуз шаҳрига қилган ҳаво ҳужуми учун қасос олишган.

Қундуздаги ўша ҳужумда 30 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганди.

Мозори-Шарифда Олмония етакчилигидаги НАТО ваколатхонаси ва минг нафар атрофида Ғарб қўшинлари бор.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини YouTube BBCUZBEK https://www.youtube.com/user/bbcuzbek каналида ҳам кўришингиз мумкин.