Марказий Осиё: Атом бомбалари инсонлар ирсиятини бузган

Покизод каби атом синовларидан кейин туғилган ёшларда ҳам турли ғайритабиий, бедаво касалликлар пайдо бўлмоқда.
Совет Иттифоқи Қозоғистон шимол-шарқида 456 марта атом бомбаси портлатган.
Ядровий синовлар ярим миллиондан кўпроқ инсон ирсиятини бузган.
Полигондан тайёрланган махсус видеолавҳамизни Би-би-си Ўзбек хизмати YouTube каналида томоша қилинг.
Семипалатинск Полигони деб аталган улкан, аммо махфий ҳудуддаги ядровий синовлар юз минглаб маҳаллий одамларнинг ирсиятини бузган.
Қозоғистон мустақил бўлиши биланоқ Семипалатинскдаги Совет Иттифоқининг энг йирик Полигонини ёпди.
Лекин сўнгги тадқиқотларга кўра, 40 йил давомида муттасил синалган атом қуроллари шунчалик катта таъсирга эгаки, нафақат портлашларга гувоҳ бўлган инсонлар, балки уларнинг болалари, неваралари ва ҳатто 4-авлодлари ҳам радиацияга боғлиқ турли бедаво касалликларга йўлиқмоқдалар.
Атом қуроллари синовлари бошланган илк йиллари СССР расмийлари маҳаллий қозоқлардан тажриба сифатида фойдаланган, деган даъволар ҳам бор.
Россия бу иддаоларни тан олмайди ва ядровий қуроллардан азият чеккан қозоғистонликларга товон пули ҳам тўламаган.
Бироқ Би-би-си Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил биринчи синовлар пайти тажриба учун портлаш яқинига атайдан олиб кетилган энг сўнгги тирик гувоҳ билан гаплашган.
Шунингдек, Совет атом синовларидан кейин туғилган бўлса-да, аммо радиацияга боғлиқ тузалмас касалликлардан азият чекаётган ёшлар билан учрашган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.