Хотин-боланг давлат ишига аралашса...
Минтақадаги аксар давлатларда ҳокимиятни бошқариш оилавий тижоратга айланмоқда.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг хотини Меҳрибон ўз эрига вице-президент бўлди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг ўғли Рустам эса - бугун МДҲдаги энг ёш генерал ва пойтахт ҳокими.
Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримовнинг қизлари ё уларнинг оилалари отаси тириклигида улкан тижоратларни бошқаришган ё дипломатик амалларда ўтиришган.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг фарзандлари ҳам дунёдаги бойлар рўйхатидан жой олишган.
Не боис минтақа давлат раҳбарлари давлат бошқарувига хотин-болаларини аралаштиришмоқда?
Ёки қандай қилиб, ўз оила-аъзоларининг улкан бойлик орттиришига тўсиқсиз имкониятлар ярата билишган?
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.