"Журналист қандай қилиб давлатни ағдаради?"
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавҳар Мадаминова Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди.
Онаизор ўғлининг устидан тергов адвокатсиз якунланганидан шикоят этган.
"МХХ журналист Бобомурод Абдуллаевни адвокатидан воз кечтирди"
МХХ Бобомурод Абдуллаевни адвокатларига кўрсатмаяпти
Бобомурод Абдуллаев 'ҳокимиятни босиб олишга уриниш'да гумон қилинмоқда
Унинг айтишича, МХХ терговчилари Абдуллаевни адвокатдан воз кечишга мажбурлаган.
Ўтган ой охирида адвокат Сергей Майоров Абдуллаев ундан воз кечганини айтганди.
Адвокатга кўра, бу ҳақдаги баённома унга 16 декабр санаси билан тутқазилган.
Аммо яқинлари ва фаоллар Бобомурод адвокатдан ўз ихтиёри билан воз кечганига ишонишмайди.
Майоров МХХ ҳибсхонасидаги журналистни ҳимоя қилишга уринган учинчи адвокатдир.
Олдинги икки адвокат ишдан четлашган ё-да четлатилган.
44 ёшли Бобомурод Абдуллаев "ҳокимиятни босиб олишга уриниш"да айбланмоқда.
Ўзбекистон МХХ си унинг "Усмон Ҳақназаров" тахаллуси остида мақолалар ёзган муаллиф эканини айтган.
Бобомурод Абдуллаев ўтган йил 27 сентябрь куни бедарак кетган.
29 сентябрь куни Миллий хавфсизлик хизмати журналистнинг Тошкентдаги уйида тинтув ўтказган.
Гавҳар Мадаминова ягона умиди Президент Шавкат Мирзиёев эканини айтмоқда.
У Президентдан ўғлининг устидан ўтадиган маҳкаманинг очиқ ва адолатли ўтишини таъминлашни сўраган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002