"Матбуотга эмас, юрагимга ишониб Ўзбекистонга боришга қарор қилганимдан хурсандман"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Матбуотга эмас, юрагимга ишониб Ўзбекистонга боришга қарор қилганимдан хурсандман"

Ўзининг диплом ишида "Мен дунё фуқаросиман" деган мавзуда ҳужжатли фильм тасвирга олган америкалик ёш мутахассис Стефан Браун Ўзбекистонга саёҳат қилган.

У 23 ёшда, ҳозир АҚШдаги ширкатда реклама соҳасида фаолият юритмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Stephan Brown

Стефан жаҳондаги 20 дан ортиқ мамлакатга саёҳат қилган.

Саёҳат учун янги манзилни танлаётганида ўша мамлакатнинг халқаро туристлар учун у қадар жозибали бўлмаганига эътибор қаратган ва ўшандай мамлакатларга бориб келган.

Стефан Браун ўзининг ижодий ишида дунёдаги ирқчилик муаммоси, глобал дўстлик, сабр-тоқатлиликнинг аҳамиятини урғулашни истаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Stephan Brown

У дунё бўйлаб орттирган дўстлари кўмагига таяниб, ҳужжатли фильмини тасвирга олган.

"Ушбу тажрибаларим мени фақат АҚШ фуқаросигина эмас, дунё фуқаросига айлантирди", дейди Стефан.

У хорижий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон ҳақида салбий тасаввур мавжудлигига эътибор қаратган.

Бироқ матбуот хабарларига эмас, ўз юрагига қулоқ тутиб Ўзбекистонга саёҳат қилишга қарор берганидан хурсанд эканини ёзади.

"Чунки мен ўзбекларнинг қанчалар ажойиб инсонлар эканини ўз кўзим билан кўрдим... маҳаллий одамларнинг меҳмондўстлиги, ҳар бир инсоннинг дўстона муносабатидан мен ўзимни дунёнинг ҳар қандай жойига нисбатан ўз уйимдагидек ҳис қилдим. Ҳар куни табассум, ҳар куни янги бир дўст, ҳар куни мен ҳар қандай муаммони эсдан чиқарган ҳолда уйқудан уйғондим", дейди Стефан.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Stephan Brown

"Ўзбекистонга саёҳатим мени нафақат глобал фуқароликка, балки инсонийлик нимани англатишига ўргатди", дея хулоса қилган Стефан Браун.

Стефан Брауннинг Ўзбекистонга тўла саёҳати ҳақидаги видеосини унинг YouTubeдаги каналида томоша қилиш мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=EzbkH...

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар