Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти хавфсизлик бўйича котиблари йиғин ўтказмоқда

Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашмоқда. Кузатувчиларга кўра, Қирғизистондаги вазият муҳокамаси кун тартибидаги асосий масалалардан биридир.

Хавфсизлик кенгаши котиблари йиғинида, шунингдек, вазият тақозо қилса, Қирғизистонга Коллектив Хавфсизлик Шартномасига аъзо давлатлар тинчликни сақлаш кучларини юбориш масаласи ҳам муҳокама этилади.

Қирғизистонда бугун юзага келган вазият у ерга халқаро кучларни жойлаштиришни тақозо этадими? Би-би-си ушбу савол билан Тошкентдан таҳлилчи Фарҳод Толибовга мурожаат қилган.