Сўнгги янгиланиш: 4 май 2010 - 14:06 GMT

Британия сайловларида Афғонистон масаласига кам эътибор қаратилмоқда

Британияда 6-майда бўлиб ўтиши кутилаётган парламент сайловларига ҳозирликлар авж паллага кирган. Партиялар раҳбарлари-Гордон Браун, Девид Камерон ва Ник Клегг сайловчиларни ўз тарафларига оғдиришга қаттиқ ҳаракат қилишмоқда.

Сайловолди тарғиботларида иқтисод, муҳожирлик, соғлиқни сақлаш каби қатор масалалар муҳим аҳамият касб этмоқда. Аммо, ташқи сиёсат юқоридаги масалалар соясида қолиб кетаётгандек.

Афғонистондаги уруш Британия ташқи сиёсатидаги энг оғриқли мавзу бўлса-да, сайловолди жараёнларида батафсил муҳокама қилинмади. Уч йирик партия-Лейбористлар, Консерваторлар ва Либерал-демократлар ҳам Британия хавфсизлигини таъминлаш учун Афғонистонда Ал-Қоида ва толибларга қарши кураш давом эттирилиши керак деб ҳисоблашади, аммо Афғонистонда тобора абгорлашиб бораётган хавфсизлик ва иқтисодий вазият ҳақида ҳеч гап айтилмади.

Афғонистонда Британиянинг 9 мингга яқин ҳарбийси бор. Улардан 300га яқини у ерда ўз жонини қурбон қилди. Ярим йилча аввал Афғонистондаги уруш масаласи матбуотда ўта қизғин ёритилган, аскарлар дафн маросимлари ҳафталик янгилик эди. Аммо, сайловларга бир неча кунгина қолар экан, айни масалага кам диққат қаратилмоқда.

Бу ҳақда номзодлар ва сайловчилар фикрларини ўрганиш учун Вуттун Бассет (Wootton Bassett) шаҳарчаси сафар қилдик.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.