Сўнгги янгиланиш 20 май 2010 - 19:28 GMT

Халқлар Дўстлиги университети тошбўрони

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 19 май куни мамлакат жанубида юз берган зўравонликларда икки одам ҳалок бўлган ва 72 одам яраланган.

Зўравонликлар чоршанба куни эрталаб икки мингга яқин ғазабланган намойишчилар шаҳар маркази томон юриш қилиб, амалдаги вилоят губернатори Бектур Асанов истеъфоси ва ўзбек маданият марказининг раҳбари Қодиржон Ботировни жавобгарликка тортишни талаб қилишлари ортидан бошланган.

Намойишчиларнинг бир гуруҳи вилоят давлат маъмурияти, иккинчи гуруҳи эса Олимжон Ботиров номидаги Халқлар Дўстлиги университетига йўл олган.

Намойишчилар университет биносини тошбўрон қилишган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.