Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўшдаги зўравонликлар шоҳиди ўзининг кўрганлари ҳақида

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакат жанубида юз берган этник зўравонликларда камида 41 киши қурбон бўлган.

620 дан зиёд инсон яраланган.

Уларнинг 400 дан ортиғи касалхонага ётқизилган.

Жароҳатланганларнинг ярмидан кўпининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Маҳаллий хабарларга кўра, ўтган тунда жанубий Ўш шаҳридаги "Олой" меҳмонхонаси яқинида турли миллатга мансуб ўзаро рақиб гуруҳлар орасидаги жанжал қуролли отишмаларга айланиб кетган.

Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги "Дўстлик-Досттук" чегара постида турганини айтган ўшликлардан бири шоҳиди бўлган ҳодисалар ҳақида қуйидагиларни гапириб берди