Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўшлик ўзбеклар шаҳардаги рейдлар таҳқиромуз ўтказилаётганидан норозилар

Қирғиз расмийлари Ўш шаҳрининг энг кўп этник зўравонликларга саҳна бўлган "Черёмушки" ва Калинин маҳаллаларида ҳам 21 июн куни рейдлар ўтказишган.

Улар ҳовлима-ҳовли юриб, ҳужжатларни текширишган.

Ҳарбийлар қурол-яроғ қидиришганини айтишган.

Маҳаллий аҳоли вакиллари ҳарбийларнинг ўзларига нисбатан таҳқиромуз муносабатидан шикоят қилишган.

Ўшлик ўзбеклар ўз жамоалари вакилларини асоссиз ҳибсга олиш ҳоллари кўпаяётганидан норозилик билдирганлар.

"Черёмушки" маҳалласи вакили Би-би-сига қуйидагиларни гапириб берди.

21 июн тонгида Ўш четидаги Наримон қишлоғига уюштирилган рейдда икки тинч фуқаро ҳалок бўлган