Сўнгги янгиланиш 23 июн 2010 - 15:27 GMT

Қирғизистон жанубида вазият беқарор қолаётган пайт референдум ўтказиш қанчалар тўғри?


Қирғизистон муваққат ҳукумати 27 июнда конституциявий ислоҳотлар бўйича умумхалқ референдуми ўтказиш режаларини тасдиқлаган. Муваққат ҳукумат бош вазири муовини Ўмурбек Текебоевнинг айтишича, референдумни бекор қилиш кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин.

Қирғизистон жанубидаги Новқат туманига сафар қилган муваққат президент Роза Ўтинбоева ҳам референдум ўтказиш зарурати ҳақида гапирган ва муваққат ҳукумат бундай тадбирни ўтказишга қодирлигини айтган.

Айни пайтда халқаро экспертлар мамлакат жанубида юз минглаб одамлар зўравонликлардан қочиб, уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган пайт референдумнинг қанчалик қонуний бўлишини савол остига олишмоқда.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.