Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Солижон Шарипов: бўлган воқеалар учун кимдир жавоб бериши шарт

Қирғизистонлик таниқли фазогир Солижон Шарипов қонли ҳодисалардан кейинги аҳвол билан танишиш ҳамда жабрланганларга кўмак ташкил этиш мақсадида ватанига борган.

Бишкекда таниқли фазогир билан Қирғизистоннинг ўтиш даври президенти Роза Ўтинбоева учрашган.

Би-би-си гапирган Солижон Шарипов Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида бўлганини, у ерда 336 та уй куйганини айтди.

"Қирғизистондаги вазият оғир", дейди Солижон Шарипов.

Қонли ҳодисалар юзасидан халқаро текширув ўтказилиши керак, деб ҳисоблайди у.

Ярашув жараёни оғриқли бўлса-да, зарурлигини айтадиган Солижон Шарипов "бўлган иш бўлди" деб қўйиш нотўғри, дейди.

"Бўлган ишларга кимдир жавоб бериши керак", деб айтди Солижон Шарипов.