Сўнгги янгиланиш 1 август 2010 - 19:50 GMT

Машаққатли меҳнати билан Якутск қиёфасини ўзгартираётган ўзбекистонликлар гапиришдан чўчийдилар

Якутск шаҳрида глобал иқтисодий инқироз оқибатларига қарамасдан, қурилиш миқёси жуда катталигини кўриш мумкин.

Марказий Осиёдан борган меҳнат муҳожирлари абадий музлик шароитида саноқсиз қурилиш иншоотларида турли хил ишларни бажарадилар.

Якутскнинг ҳам ичида, ҳам атрофида беш ва тўққиз қаватли турар-жой бинолари қад кўтармоқда.

Ўтмишда ёғочдан қурилган икки қаватли уйлар чириб, харобаларга айланмоқда.

Қурилиш раҳбарларининг айтишларича, нафақат пойтахт, балки бутун Ёқутистон бўйлаб мактаблар, шифохоналар ва бошқа маъмурий бинолар қурилмоқда, бу қурилишларда Марказий Осиё мамлакатларида ташкил этилган бригадалар келиб ишлайди.

Меҳнат муҳожирлари ҳақидаги лавҳаларимизнинг навбатдагиси қурилиш хусусиятларига бағишланган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.