Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг янги раҳбари ҳақида нима маълум?

Image caption Усмон Одил Тоҳир Йўлдошнинг куёви экани айтилган

Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг furqon.com веб-саҳифасида ҳаракат раҳбари Тоҳир Йўлдошнинг 2009 йил августида ҳалок бўлгани хабар қилиниши билан бирга Усмон Одилнинг ЎИҲ янги амири экани эълон қилинган.

Усмон Одил Тоҳир Йўлдошнинг ўлими муносабати билан баёнот эълон қилган, бу баёнотда исломий ҳаракат раҳбари ва унинг бир неча сафдоши ўтган йили Рамазон ойининг олтинчи куни пешин намозидан кейин ракета отилгани оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинган.

"Бу хабарни бир йилгача аниқ ошкор қилмай туришимизнинг асосий сабаби биз, мужоҳидлар Афғонистонда ва айниқса Покистонда Ислом душманларига қарши шиддатли жангларда эдик", дейилади furqon.com веб-сайтида эълон қилинган баёнотда.

"Кутилмаганда бу нохуш воқеа рўй берди ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг раҳбарияти шариатимизнинг жиҳод фиқҳи аҳкомларидан келиб чиқиб, вақтинча бу хабарни махфий сақлаб туришни мақсадга мувофиқ деб қарор қилган эди", дейилади Усмон Одил баёнотида.

Хўш, Усмон Одил ким?

Би-би-си Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг собиқ аъзоларидан бири билан шу ҳақда суҳбатлашди.