Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

ЎзТВ журналистлари: танқидимиздан сўнг ўзимизга таҳдидлар кучайди

Ўзбекистон давлат телевидениесининг икки етакчи журналисти телерадиокомпаниядаги цензура ва маҳаллийчилик ҳолатларини танқид қилишлари ортидан уларга нисбатан тазйиқ, таъқиб ва таҳдидлар кучайганини айтадилар.

Аввалроқ Тошкентдаги "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти идорасида хорижий журналист ва дипломатлар учун матбуот анжумани ўтказган "Ёшлар" телеканали ходимлари Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова, шунингдек, телевидениеда давлат маблағларини ноқонуний равишда ўзлаштириш ҳоллари кенг тарқалганини даъво қилган эдилар.

Уларга кўра, мазкур ҳолатлар кўлами сўнги пайтларда тобора кенгайиб бормоқда.

Би-би-си "Ёшлар" телеканали муҳаррири Саодат Омоновага боғланиб, унга нисбатан бўлаётган тазйиқ ва таъқиблар ҳақида сўради.