Исломий юртда нега ўғил болалар жинсий таҳқирланмоқда?

Бу етим болакайнинг отаси беш йил олдин минада нобуд бўлган, ўшандан бери бева онаси ва укаларини боқиш учун у бачалик қилади.
Image caption Бу етим болакайнинг отаси беш йил олдин минада нобуд бўлган, ўшандан бери бева онаси ва укаларини боқиш учун у бачалик қилади.

Шимолий Афғонистонда, хусусан, ўзбеклар зич яшовчи ҳудудларда қадимий бачабозлик одати қайта бош кўтармоқда.

Етим ва қашшоқ ўғил болалар нафақат аёллар кийимида бача рақсларини ижро этишади, балки қуролли, пулдор ё қудратли одамлар қўлида жинсий таҳқирланадилар.

Би-би-си олиб борган тадқиқот натижасида бу одат мамлакат бўйлаб кенгаяётгани аниқланди.

Айниқса, мамлакатнинг чекка ҳудудларида ҳукумат назорати заиф, қонунлар ишламайди ва қурол кучи ҳукмрон.

Бунинг ёнида қашшоқлик илдиз отган.

Баъзилар ҳатто бир коса овқат учун ҳам таҳқирга рози.

Би-би-си Ўзбек Хизмати ходими Рустам Қобил Афғонистонда олиб борган тадқиқоти давомида бачабозлик давраларида бўлиб, таҳқирланаётган болалар, уларнинг оилалари, бачабоз ва расмийлар билан суҳбатлашиб радиолавҳа тайёрлаган.

Эслатма: Радиолавҳада кўнгилни хира қилувчи ҳолатлар ҳақида сўз боради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Муштарийлар фикр-мулоҳазалари

Сайёҳ, АҚШ

Араб давлатларида узоқ йиллар яшаганим боис чекка жойларида бачабозлик мавжудлигига ёш йигитлар билан суҳбатлаш орқали амин бўлганман. Бу ачинарли ҳолатни атрофдагилар билса-да, ўзини билмасликка солиб, жирканч воқеалар ҳақда гапиришга орият қилишади. Кичкина болакайлар аёлтабиат бўлиб туғилган деб, айбни жинсий таҳқирларнинг ўзига тўнкашади. Минг афсус.

Timuren, Toshkent

Bu bachchabozlik barcha musulmon davlatlarida mavjud. Abdulla Qodiriyning asarlarini eslanglar. Yana bu narsalar madrasalarda kuchli bo'lgan. Yevropada yashab turib u yerni yomonlayotganlar marhamat ana shu "Islom" davlatlariga borib yashasinlar. Shunchalik G'arb madaniyati yoqmasakan, nima bor sizlarga u yoqlarda.

Ablayhan, Kyrgyzistan

Sizlar, ya'ni BBC to'g'rirog'i, g'arbliklar Islom ummatini chalg'itishdan juda kech qoldinglar. Bugun Islom ummati uyg'ondi, oq-qorani tanidi. Endi sizlarning nayrangizlar bu ummatga o'tmaydi. Bu cho'pchakingizni bolalaringizga borib ayting. O'z obro'inglarni - Agar qolgan bo'lsa, va obro' kerak bo'lsa- saqlab qolinglar.

Кемал Йўлдош

NEGA ENDI BACHAVOZLIK HAQIDA GAP KETGANDA DARROV "ISLOMIY YURT" DEB QOLIBSIZLAR? AFGONISTON 2001 YILDAN BUYON ISHG'OL ETILMOQDA. QARIYB 10 YILKI AQSH VA MUTTAFIQLARI U YERDA ILG'OR DEMOKRATIYA URNATISHMOQDA. AGAR INSOFLI BO'LSANGIZLAR, RIM PAPASINING (NASRONIYLIKNING KATTASI) LONDONGA KELISHINI KATTA NOROZILIK (80 000 KISHI) NAMOYISH BILAN KUTIB OLISHDI. ULAR CHERKOVLARDA JINSIY TAJOVUZ QURBONI BO'LGAN NORASIDALARNING YAQINLARI EDI. SHU HAQDA XABARINGIZ BORMI?"

Исм-шарифсиз хат (Бу матннинг орфографик хатолари тўғриланиб, чоп этилмоқда - Би-би-си)

Sanlarga shundan boshqa mavzu yo'qmidi, nima qilasizlar shu iflos odatu amallarni ko'tarib chiqib? Sanlar yashaydigan Londonda ochiqchasiga odamlar gay bo'lib faxrlanib yuradiku, shularniyam yoritinglar agar shu darajada xolis bo'lsanglar. Muxbirku, umuman, mos kelmagan - na ovozi mos na strategiyasi, gapning qisqasi, judayam second-rate narsa. Bilaman bu fikrimni chop etmaysizlar, shundayam bilishlaringni xohladim.

Равшан Гапиров:

Сизларнинг Афғонистондаги бўлаётган бачабозлик ҳақидаги ахборотларингга жавоб. Дунё бўйлаб бўлаётган воқеаларга эътибор беринглар! Фоҳишабозлик катта эркак ва аёллар ўрталарида авж олган. Эркаклар билан эркаклар, аёлларга эса эркакларнинг ясама ......ни тайёрлаб очиқ сотишмоқда ва ҳоказолар. Бундан ташқари қанчадан қанча ҳаром ишлар бор-ки, санаб тугатолмайсиз. Бунинг ҳаммаси нимадан? Қисқаси, инсонлар қандай яшашни билишмайди, ўзбилармончилик қилишади. Яратган Оллоҳ эса, барча инсонларнинг яхши ва бахтли яшашлари учун ўз тарафидан қонун ва қоидалар, яъни Қуръонни нозил қилган. Бу тўғрида бош қотирмасдан, Ўша Оллоҳ нозил қилган Қуръон билан яшасак бўлмайдими? Оғир жиноятлар, яъни бировни ўлдирганга қасос - ўлим буюрилган. Фоҳишалик ва бачабозларга ҳам. Ва бошқа шундай қонунлар бор-ки, улар барча инсонларнинг ҳаётини тартибга солиб қўяди. Яна, у қонунларнинг яхшилиги шундаки, жазо ижро этилаётганда, бир тўп одамлар қараб турсинлар, дейилган. Бошқалар жиноятлардан тўхтасинлар, деган мақсадда. Бизларнинг одамлар ўйлаб топган қонунларда эса, Оллоҳнинг қонунларига чақирганларни экстремист ёки террорист деб қамашмоқда, жазолашмоқда ва ўлдиришмоқда. Жумладан, "Ҳизб-ут-Таҳрир" жамоасини. Мен уларнинг жиноий ишлари юзасидан кўп маротаба ҳимоячи сифатида судларда қатнашганман. Лекин, биронта адолатли суд бўлган эмас, ҳаммаси уйдирма, далили йўқ айбномалар.

Муслим

Islomiy emas, AQShiy Afg'oniston deyishsa to'g'ri bo'lardi. Hozir Iroqda AQShdan faqat radiaktiv qurollargina emas, magazinlar to'la pornografik-uyatsiz kinolar ham qoldi. Endi musulmonlar buni ketkazadi, Inshaalloh. Afg'oniston ham shu.

Алишер, Тошкент

BBC bunday muhim xabarni yetkazganidan xursandman. Lekin bachchabozlik Afg'onistonda bormi yuqmi bilmadimu, bu xunuk odatni Islom dini bilan bog'lash o'ta axmoqlik, deb bilaman. Zotan Islom bachchabozlikka qarshi dindir. Musulmonlarning muqaddas kitobi Qur'on va payg'ambari Muhammad(SAW) bu yuldan qaytargan.

Shu kunlarda BBC NEWS dan xristiyan rohiblari orasida bachchabozlik rivojlanganini ko'p kursatishayapdi, vaholanki BBC O'zbek xizmati radiosida bunday xabarni kurmayapman.

Ойгул Омонова

Айнан исломий давлатларда шунақа ифлосликлар бўлаётгани жудаям ачинарли ҳол...

Улуғбек Ботиров

Шарафсиз иймонсизлар нега бундай ишни қилишади. Асабийлашиб, тукларим тикка бўлди.

Adolat Web Sahifasi

"Islomiy davlatlarda" islomga amal qilinmayatgnligi va musulmonchilik nomida bolganidan shunday bo'layapti....

Арнт де Ланге, Нидерландия: Мен Афғонистондаги болаларнинг аянчли аҳволига эътибор қаратгани учун Би-би-сига ташаккур изҳор этаман. Бу тор фикрли жамиятда нималар кечиши мумкинлиги намунасидир. Аммо ўйлаб қолдим, қашшоқ ва етим қиз болаларнинг аҳволи қандай? Аёл кишининг қадри ҳеч бир қимматга эга бўлмаган жамиятда уларнинг тақдири қандай кечишини ўйласам, баданим жунжикиб кетади. Бунга жавоб беришга тилим ҳам айланмайди. Аммо Ғарбда бўлаётган айрим разолатли ҳолатларга қараб, уларнинг (Афғонистондагиларнинг) ҳоли қандай эканини тасаввур этишга ҳам ҳатто юрагим бетламайди. Болалар улғайгач, уларнинг ҳаёти қандай кечади?

Жой Фергусон Нью-Йорк, АҚШ: Бошловчи мавзуни (инглиз тилида) ҳамжинсбозлик, деб тақдим этганидан каловланиб қолдим. Аслида бу - педофилия. Чунки бу болалар жимога рози бўла олмайдиган ёшдаги норасидалардир.

Бакир, Москва: Бачабозлик дастури учун танланган қўшиқни тўлиқ ҳолатида эшиттиринглар ёки қаердан юклаб олиш мумкин, манзилини кўрсатинглар, илтимос, раҳмат.

Холид, Макка шаҳри: Lut qavmi o'z payg'ambariga quloq solmasdan o'zlarining jirkanch amallarida davom etaverishgandan so'ng Olloh taolo ularga sopoldan bo'lgan toshlarni yog'dirdi va barchalari halok bo'lishdi. (amrimiz kelgan paytda u o'lkani ostin-ustin qildik va ustidan ketma-ket sopol toshlarni yog'dirdik) hud surasi 82-oyat. (va biz ularning ustidan yomg'ir yog'dirdik, jinoyatkorlarning oqibati qanday bo'lganiga nazar sol) a'rof surasi 84-oyat. Olloh taolo ularning ustidan tosh selini yog'dirdi va barchalari halok bo'ldilar. Islom shariatida bunday qabih ishni qilgan kishi "ta'zir" qilinadi, ya'ni odob o'rgatiladi yo bir miqdor pul jarima solinadi, yo hibsga olinadi, yo kaltaklanadi. bunday kishilar qattiq tavba qilmasalar, oxiratda azobi og'irdir rasululloh (s.a.v) kimki erkak bilan fahsh ishni qilsa mal'undur, deganlar.

Муродбек Фахр, Олмония: Berlindagi Humboldt Universitetda Zantralasian-Seminar bo'limida Prof. Ingeborg Baldauf xonim Afg'onistondagi bachabozlik haqida bir kitob yozgan va batafsil hikoya qilgan. Sizlarga shundaн bir qarashni maslahat berar edim.

Баҳром Назаров: «Сизлар бутун оламлардан (ажраб - ҳеч бир жонзот қилмаган ишни қилиб, аёлларга уйланиш ўрнига) эркакларга яқинлашурмисизлар?! Ва Парвардигорингиз сизлар учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк қилурмисизлар?! Йўқ, сизлар ҳаддан ошгувчи қавмдирсизлар» (Шуаро сураси, 165-166).

Беҳзод Сувонқулов: Шунчалик жирканч...

Бобур Улуси: Эҳ, бунчалар ачинарли...

Мурод Абдуллаев: Исқиртлар - мараз ва адашганлар!

Улуғбек Ботиров: Жудаям ачинарли ҳолат.

Бек: bbc.га ҳайрон қолади киши, Афғонистонда бирор-бир яхши маълумот бўлса "демократия сабаблик" шундай ютуқларга эришилди деган маъно беради. Бундай ҳолатларда "Исломий юртда..." , сарлавҳани ўзи кулгилик. Толиблар даврида бундай ҳолатлар йўқ эди, ҳатто наркотика ҳам камайган эди, ўзбеклар яшайдиган ҳудудларни генерал Дўстум назорат қилишини ҳамма яхши билади!...

Jurado Lukas, London: "Ular avval Nomoz o'qishdi, keyin Osh va Ko'k choy tortildi... Yarim tungacha kurash tomoshalari bo'ladi, yarim tundan so'ng boshqacha ko'ngil ochar tomoshalar boshlanadi..."

Islomiy Afgonistonda shu Dahshatli narsani davom etib kelayotgani judayam achinarli hol. Islomiy halq, nomozdor insonlar, Joynaomozdan bosh kotaribgina ketidan bu ishlar bilan shug'ullanishlari Islomga dog' emasmi?.. Shu mavzuni kotarganlariz uchun rahmat...

Чаман: Qashshoqlik va omilik ortidan shunday jirkanch ishlarning rivojlanishi juda ham achinarli. BBC bu mavzuni yoritgani yaxshi...