Сўнгги янгиланиш 11 октябр 2010 - 16:40 GMT

Тожикистон: дин ва дунё оралиғида. 4-қисм

Кўлоб Тожикистоннинг жанубий минтақаси бўлиб, бугун мамлакат раҳбариятининг ватани деб таърифланиши ҳам мумкин.

Шўролар даврида ҳам қашшоқ бу бўлгадаги кучлар беш йиллик фуқаролар урушида ҳукумат қўшинлари билан бирга Исломий мухолифатга қарши курашди.

Уруш тугаши билан тарихда илк бор мамлакат раҳбариятини кўлобликлар қўлга олишди.

Бугун Тожикистон сиёсий саҳнасида қудрат асосан шу минтақа фарзандларининг қўлида...

Эҳтимол, бу яқин келажакда ҳам Тожикистон қудрат тарозисини Кўлобликлар босиб туришар, зотан, Тожикистондаги сўнгги воқеалар назарда тутилса, кузатувчиларга кўра, бунинг акси ҳам бўлиши мумкин.

Қашшоқлик, порахўрлик ва куч тизимларининг бедодлиги бу минтақани ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

Аксарият кўлобликлар ҳам Россияда меҳнат муҳожирларидир.

Диний радикал оқимлар бу минтақада Сўғд вилоятида бўлгани каби оммалашмаган эсада, қашшоқлик ва ҳақсизликдан норозилар сони кўпаймоқда.

Дин барча муаммоларга ечим деган хулосага келаётганларнинг сафи ёшу қари орасида ортиб бораётир...

Би-би-си Ўзбек хизмати ва Би-би-си Форс телевизиони ҳамкорликда " Тожикистон: дин ва дунё оралиғида " номли махсус лойиҳа тайёрлаган. Беш қисмдан иборат видео ва аудио дастурларнинг навбатдаги лавҳасида Хайрулло Файз Тожикистон Кўлобга сафар қилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.