Сўнгги янгиланиш 19 октябр 2010 - 12:54 GMT

Лондонда афғон либослари намойиши бўлиб ўтди

Лондон шаҳрида Афғон модалар шоуси бўлиб ўтди.

Бу тадбирни икки хайрия ташкилоти - "The British soldier" ва "Afghan Aid" уюштирдилар.

Либослар намойишидан кўзланган мақсад тўпланган мақсадни Афғонистонни ривожлантиришга йўналтиришдир.

Модалар шоусида афғонистонлик таниқли кийим дизайнери Зулайҳо Шерзод тиккан либослар намойиш этилди.

Бу либосларда Афғонистон шимолига хос безак ва нақшлар акс этган.

Дизайнер Зулайҳо Шерзод томошабинлар эътиборига ҳавола этган кийимларида Афғонистонда истиқомат қиладиган миллатларга хос нақш ва безакларни замонавий бичимлар билан уйғунлаштиришга интилганини айтади.

Ижодкор ўзининг либослари "Афғонистон нуқул уруш ҳамда қашшоқликдан иборат" деган тасаввурни бузишига умид қилишини айтади.

Би-би-си мухбири Тоҳир Қодирийнинг Лондондаги модалар шоуси ҳақида тайёрлаган видеолавҳаси инглиз тилида.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.