Сўнгги янгиланиш 16 феврал 2011 - 14:28 GMT

Қўлсиз рассом, гиламдўз ва пазанда Зуҳра ҳикояси

Эронлик 49 яшар Зуҳра Султоний икки қўлсиз туғилган.

Лекин ногиронлик унинг ҳаётда соппа-соғ одамлар етолмаган муваффақиятларга эришишига тўсиқ бўла олмаган.

Зуҳра оёқлари билан сурат чизади. Унинг оёқлари билан чизган асарлари дунёнинг олтмишга яқин мамлакатида намойиш этилган.

"Мен учун ҳеч бир чеклов йўқ"- дейди Зуҳра - "Оёқларим билан расм чизаманми, бошқа иш қиламанми, кўлларим йўқлиги ҳатто ёдимдан кўтарилиб кетади".

Дарҳақиқат, Зуҳранинг оёқлари унинг қўлсиз ҳолатига шу даражада мослашганки, у ҳатто оёқларида бемалол гилам тўқийди, кекса онасига қарайди, овқат пиширади, уй тозалайди ва бозор қилади.

Зуҳра ҳақида видеолавҳани томоша қилинг.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.