Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Гога Ҳидоятов: "Либерал-демократик ҳаракатлар ўз таъсирини кўрсатмоқда"

Image caption Муаммар Қаддофий Ливияни 42 йилдан буён қаттиққўллик билан бошқариб келади

Ливияда ҳукуматга қарши намойишларда ўлганлар сони ҳозирнинг ўзида уч юздан ошган.

Бу Мисрдаги демократия учун нисбатан тинч кураш қурбонлари сонидан кўпроқдир.

Таҳлилчиларга кўра, хунрезлик миқёси ажабланарли эмас.

Мисол учун, Ливия хавфсизлик кучлари 1996 йилда Абу Салим қамоқхонасидаги исённи бостириш чоғида 1200 дан кўпрок маҳбусни ўлдирганди.

Би-би-си полковник Қаддофий тузумининг табиати ва уни ҳокимиятда ушлаб турган омиллар ҳақида Яқин Шарққа кўплаб марта сафар қилган ва минтақа раҳбарларидан айримларини яқиндан таниган ўзбекистонлик тарихчи олим Гога Ҳидоятов билан сухбатлашди.