Сўнгги янгиланиш 3 март 2011 - 19:26 GMT

Афғонистон осори-атиқалари Британия музейида

Британ музейидаги Афғонистон - тамаддунлар чорраҳасида номли кўргазма Марказий осиёдаги Юнон Бақтрия, Скифу Кушон даврларини акслантиради.

Ашёлар асосан Амударё бўйидаги ўзбеклар зич яшовчи Ой Хоним ва Тилло тепадан ҳамда Кобул яқинидаги Баграмдан топилган.

Амударё бўйидаги Ой Хоним икки минг йил бурун аъанавий юнон шаҳри бўлган. Гимназия, амфитеатр, қуёш соатлари ё юнон худолари ҳайкаллари бунга далил..

Кейин Шимолий Шарқдан Афғонитсонга кўчманчи кушонлар келишади. Улар Ой Хонимни вайрон этадилар.

Аммо Кушонлар даврида яна ўзгача маданият гуркирайди. Кобул яқинидаги Баграмдан топилган Кушон даври осори атиқалари уларнинг ташқи дунё билан жипс ришталарини кўрсатади.

Фил суягидан ишланган ҳинду Ганга худоси ҳайкаллари, Миср деҳқонлари тасвирлаган шиша жомлар, тангалардаги форслар таъсири - Кушонлар давридан сақланиб қолган.

Аммо Шимолий Афғонистоннинг икки минг йиллик олтин тақинчоқларини дунёда кўпчилик кўрмаганди.

Бундан 33 йил олдин Шимолий Афғонистондаги Тилло тепада афғон ва шўро олимлари бир нечта кўчманчи зодагон қабрини очишади.

Уруш йиллари Кобул музейи таланганда, бир нечта ходим ўз жонини хавф остига қўйиб, бу ашёларни Президент саройидаги махфий жойда яширишади. Тақинчоқлар етти йил бурун қайта топилди.

Ёш аёл жасади бошидаги Олтин тож ва эркак қабридан топилган тилло камар ўта машҳур.

Феруза ва ложувард қадалган зебигардонда кимдир Хитой аждарҳосини кўрса, кимдир бу Фарғона водийсининг афсонавий учар отлари деб айтади.

Сибирнинг қадим кўчаманчилари кашф этган ханжар қини, кўринишича, Афғонистонга ҳали икки минг йил олдин кириб келган. Юнон фариштлари акс этган олтин исирғалар эса Орол денгизи бўйида ҳам топилган.

Ашёларга қараб бу минтақада минг йиллардан бери турли маданиятлар учрашиб, уйғунлашиб, бойиганини кўриш мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.