Сўнгги янгиланиш 22 апрел 2011 - 10:16 GMT

Индонезияда 'Аҳмадия' оқими тарафдорлари учун ҳаёт қийинлашиб бормоқда

Индонезиядаги аксар мусулмонлар "Аҳмадия" оқими тарафдорларини Ислом динидан ташқарида ва уларнинг Индонезияда яшашларига рухсат этилмаслиги керак деган фикрдалар. Қаттиққўл мусулмонлар аҳмадийларни Ислом динига шак келтиришда айблайдилар. Ақидапарастлар гуруҳлари эса, уларнинг масжидлари ва уйларига ҳужум қилишган. "Аҳмадия" тарафдорлари ушбу оқимнинг асосчиси, 1908 йилда Ҳиндистонда вафот этган Мирзо Ғулом Аҳмад пайғамбар бўлган деб ишонадилар. Индонезия- конституциясида диний эркинликлар ҳимояланган дунёвий давлат. Аммо, ҳукумат ҳозирда "Аҳмадия" оқимини таъқиқлаш керакми - йўқми деган масалани мубоҳаса қилмоқда. Би-би-си мухбири Кейт МакГеоун лавҳаси ана шу ҳақда

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.