Сўнгги янгиланиш 2 июн 2011 - 12:27 GMT

'Гиёҳванд моддаларга қарши глобал сиёсат муваффақиятсизликка учради'

Бир гуруҳ таниқли сиёсатчилар, жумладан, собиқ давлат раҳбарлари гиёҳванд моддаларга қарши глобал сиёсатни танқид қилишган.

Глобал Комиссия томонидан чиқарилган бу ерга босинг янги ҳисоботда бангиворликка қарши уруш "муваффақиятсизликка учраган"и айтилади.

Ҳисоботда айрим турдаги гиёҳванд моддаларни қонунийлаштириш ва бангиларни таъқиб қилишни тўхтатишга чақирилади.

19 кишидан иборат комиссия таркибида БМТ собиқ бош котиби Кофи Анан, Мексика, Колумбия ва Бразилия каби давлатлар собиқ раҳбарлари ҳамда британиялик миллиардер Сэр Ричард Брансонлар бор. Бундан ташқари Лотин Америкаси ёзувчилари Карлос Фуэнтес ва Марио Варгас Лйоса, Оврўпо Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича собиқ мувофиқлаштирувчиси Хавиер Солана, АҚШ собиқ давлат котиби Жорж Шулц, Қўшма штатлар Федерал заҳираси собиқ раиси Пол Уолкер ҳамда Юнонистон Бош вазири Георг Папандреу ушбу халқаро ҳайъат аъзоларидир.

Комиссия ҳисоботида таъкидланишича, наркотиклар тарқалишига қарши уруш муваффақиятсиз кечаркан, гиёҳванд савдоси ва уюшган жиноятчилик кучайган, бу солиқ тўловчиларига миллионлаб долларга тушган ва минглаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган.

Унда 1998 йилдан 2008 йилга қадар таркибида кўкнори бўлган моддаларни истеъмол қилиш 35% ва марихуанани истеъмол қилиш 8,5% га ошгани ҳақидаги БМТ маълумоти келтирилади. Комиссия айниқса АҚШни кескин танқид қилади.

Оқ Уй ушбу ҳисобот хулосаларини инкор этган ва уларни "хатоли" дея баҳолаган.

Халқаро комиссия аъзоси Колумбия собиқ президенти Сезар Гавирия хулосалар нималарга асосланганини тушунтирган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.