Сўнгги янгиланиш 9 июн 2011 - 11:01 GMT

Террорчи филлар Ҳиндистон шаҳри ҳаётини издан чиқарди - видео

Ҳиндистон расмийларига кўра, иккита ёввойи фил Карнатака штатидаги Майсур шаҳрига киришган, уч соат мобайнида шаҳар аҳлини ваҳимага солганлар.

Расмийларга кўра, филлар шаҳарга яқин ўрмондан кириб келишган.

Жониворлар шаҳар кўчаларида "билганларини қилганлар", йўлларида учраган нарсаларни вайрон этишган, ўзларининг ҳаётидан қўрққан майсурликлар уйларига кириб бекиниб олишган.

Карнатака штатининг таълим вазири С.А. Рамдаснинг айтишича, шаҳарнинг Бамбу-Базар туманида истиқомат қиладиган, асли касби қоровул бўлган 55 яшли киши шовқинни эшитиб кўчага чиққан.

Уни филлардан бири оёқости қилиб ўлдирган.

Расмийлар бутун кун давомида барча ўқув муассасаларини ёпишга буйруқ берганлар, шаҳар кўчаларига қўшимча полициячилар чиқарилган.

Филларни жиловлаш учун Майсур ҳайвонот боғидан мутахассислар чақирилган, улар уйқудори солинган ўқ отиб, жониворларни ухлатганлар.

Штат мулозимлари филларни яна ўрмонга чиқариб қўйиб юбориш мақсадида эканини айтганлар.

Расмийлар Майсур атрофида яна иккита фил сандироқлаб юришганидан огоҳлантирганлар.

Мутахассисларга кўра, зироатчилик мақсади учун тобора кўпроқ ёввойи ўрмон ҳудудлари ўзлаштириб борилаётгани, одамлар ва автомобиллар шовқини ёввойи жониворлар узоқ вақт давомида яшаб келган жойларга яқинлашиб бораётгани филларни яқин атрофдаги қишлоқларга чиқишга ва егулик қидиришга мажбур қилмоқда.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.