Сўнгги янгиланиш 21 июн 2011 - 20:04 GMT

Россиядаги меҳнат муҳожирлиги замонавий қуллик кўринишими?

Халқаро Валюта жамғармаси маълумотларига кўра, ҳар йили Россияга 12,5 миллион мигрант боради.

Россиядаги расмий статистика эса бундан икки баравар кам рақамни кўрсатади.

Мамлакатга четдан келадиган меҳнат муҳожирларга мўлжалланган квоталар йил сайин камайтириб борилмоқда.

Бироқ Россия ҳукумати миграция назорати тизимини ислоҳ қилиш ва ноқонуний меҳнат муҳожирлари учун қонуний шароит яратишга шошилмаяпти.

Расмий ҳисоб-китобларга кўра, 2010 йилда Россияда уч миллиондан зиёд ишчи меҳнат қилган.

Россиядаги кўпгина бизнес соҳалари вакилларининг айтишларича, бугуннинг ўзидаёқ ишчи кучи етишмаяпти, айрим таҳлилчилар эса меҳнат муҳожирлари учун Россияда юзага келган вазиятни замонавий қулчилик деб атамоқдалар.

Би-би-си мухбири Наталя Тузовская тайёрлаган видеолавҳа.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.