Сўнгги янгиланиш 7 июл 2011 - 14:08 GMT

Бу жониворнинг оти нима? Зебакми ё эшра?

У эшакка ўхшайди, аммо эшак эмас.

У зебрага ўхшайди, аммо зебра ҳам эмас.

Уни нима деб аташни сиз биласизми?

"Зебак" деб атаган тузукми ё "эшра"?

Бу жонивор эшак билан зебрадан урчиган.

У Хитойдаги Хаисанг ҳайвонот боғида туғилган.

Унинг оёқлари онасиникига ўхшайди, йўл-йўл.

Лекин боши эшак отасиники.

Ҳайвонот боғи ходимларининг айтишларича, жонивор туғилаётган пайтида ўлишига бир баҳя қолган.

Хаисанг ҳайвонот боғи ходимаси Лин Қияоинг сўзларига кўра, туғруқ пайти жонивор онасининг бачадонида бўғилиб қолган.

Зебак ёки эшранинг ҳозир ривожланиши яхши, аллақачон бўйи 1 метр, оғирлиги 30 килограммга етган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.